Комила қиз, Комила


 

 

Дугонам шоира Комилахонимга табрик ўрнида

 

Назокатли шоира Комила Ҳилол,
Ақлидан ҳуснидан фаришталар лол,
Ҳар бир каломию сўзларидир бол,
Либослари дидли, ўзи иболи,
Ўзбекнинг ҳақиқий дилбар аёли!

Битган ҳар ашъори дилларга малҳам,
Дард ҳам бор, ўзгача бахт ҳам мужассам.
Ўқиганинг сайин ёришар олам,
Фарзанд учун андармон ўй-у хаёли,
Ўзбекнинг ҳақиқий дилбар аёли!

Хумора кўзлари ёнар меҳрдан,
Гулчечаклар ҳайрон бундай сеҳрдан,
Ҳилолдай нур тараб қалби қўридан,
Шундай бир аёл бор гўзал, зиёли,
Комила Ҳилолдай ўзбек аёли!

Юрган йўлларидан унар майсалар,
Ҳусни ортар чандон бир жилмайса гар,
Беғубор, ҳокисор, дилкаш шу қадар,
Шоира бор суюкли бирам зеболи,
Комилахон деган ўзбек аёли!

 

Малоҳат МИРЗАЕВА