МУҲАММАД ЮСУФГА БАҒИШЛОВ


 Бўғзимга тиқилиб бугун юрагим ,
 Кўзлар жола ёшни этди ихтиёр. 
 Аммо дардларимни ютдим ичимга, 
 Қара унутмадим ваъдамни, Ота.


 Мен сен истагандек мағрур, мард бўлдим!
 Куймадим,кимлардир тош отса кулдим .
 Қизингман гарчи ман ўғлонинг эмас 
 Руҳингни ёнимда қалқоним билдим.


 Бешикнинг олдидан, тобутгача йўл,
 Наҳот шунча қисқа, оҳ бунча равон. 
 Кетдинг, Хайр демай силтамадинг қўл 
 Бугун сени йўқлаб борай қай томон?


 Йўқ олма ҳавотир, ғам ема Ота, 
 Мен кўз ёш тўкмадим таслим бўлмадим. 
 Тақдирнинг зарбига етди бардошим 
 Эр қиз ўғлонингман, гулдек сўлмадим.

 

Мадина ЮСУФ МУҲАММАД қизи










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот