СИРСИЗ ҚАЛБИМДА МУДОМ


 

 

МЕН СИЗНИ ДЕГАНМАН КЕЧАДАН ОЛДИН.
ОЛДИНДАН ҲАМ ОЛДИН СЕВГАНМАН БИРОҚ,
МЕН СИЗДАН КУТГАНМАН МЕҲРНИ ЖОНИМ.
СИЗНИ СИЗДАН АВВАЛ СЕВГАНМАН КЎПРОҚ.

 

КУТГАНМАН ЎША СИЗ ЎТМАС КЎЧАДАН.
КУТГАНМАН СИЗ ТАШЛАБ КЕТГАН КЕЧАДАН.
СЕВГИМНИ ЎЛТИРИБ КЎММАНГ БЕКАФАН.
МЕН СИЗНИ КУТГАНМАН КЕЧАДАН КЎПРОҚ.

 

ЮРАГИМДА СИРСИЗ ҚАЛБИМДА МУДОМ,
КЎНГЛИМДА ЁЛҒИЗСИЗ БИР ҒУЛОМ,
ТИЛИМДА ҚАЙТ ДЕГАН ЭНГ ШИРИН КАЛОМ,
МЕН СИЗНИ КУТГАНМАН ҲАММАДАН КЎПРОҚ.

 

АЙТИШИМ ШАРТ ЭМАС КЎЗИМГА БОҚИНГ,
ҚАЙТИШИМ ШАРТ ЭМАС, ЎЗИМГА БОҚИНГ,
ТУТАГАН КЎНГЛИМГА, КЕЛИНГ ЎТ ЁҚИНГ,
МЕН СИЗНИ КУТГАНМАН КЕЧАДАН КЎПРОҚ.

 

БИЗНИ БИЗДАН АЙИРМОҚЧИЛАР БЎЛИБ,
ҲАСАДЧИЛАР БИЗГА ҚУРДИЛАР ТУЗОҚ.
АКСИНЧА ҲАСАДЧИЛАРНИНГ СОЯЛАРИ,
БИЗЛАРНИ ЯНАДА СЕВДИРДИ КЎПРОҚ.

 

АЙИРМИШ КЎКЛАМНИ ЁЗЛАРИ САРХУШ,
АММО БИР КУН КУЗГА ЖОЙ БЕРАР БИРОҚ,
КУЗЛАРНИ ХАЗОНИГА БИЗЛАР ЎТ ЁҚИБ,
БИЗНИ ДИЛ, ДИЛ ҚАДРИН ҚАДРЛАР КЎПРОҚ.

 

ҚАҲРАТОН ҚИШЛАРДА КЎНГЛИМИЗ ЁЗДЕК,
ҚОР КАБИ ОРЗУЛАР СОФ, ТОЗА ОППОҚ,
КИМНИДИР КЎНГЛИДА МИНГТАДИР ХАЁЛ,
ЛЕК, БИЗНИ ЁМОНЛАР СЕВДИРДИ КЎПРОҚ.

 

Ойдин Одинахон (Одинахон Тожибоева)