ШАМ БЎЛДИМ, ЖОНИМ.


 

ЁНИБ ТУГАБ ҚОЛГАН ШАМ БЎЛДИМ, ЖОНИМ.
КИПРИКДА КЎРИНМАС НАМ БЎЛДИМ, ЖОНИМ.
КЕЧИР, МЕҲР БЕРДИНГ МЕН-ЧИ ДАРД ТЎКИБ,
КЎНГЛИНГ ҒАШЛАБ ҚЎЙГАН ҒАМ БЎЛДИМ, ЖОНИМ.

 

ҚЎЛЛАРИМ ТУТИБСАН, БОҚМАБМАН, КЕЧИР.
ИШҚДАН ҚАЛБГА ОЛОВ ЁҚМАБМАН, КЕЧИР.
ЎЗИМ БИЛАН БЎЛИБ, ЎЗИМНИ ЎЙЛАБ,
СЕНГА ДИЛИМ ОЧИБ ЧОПМАБМАН, КЕЧИР.

 

ҚЎЛЛАРИНГДА ТУТГАН АТИРГУЛМИДИ?
БЕПАРВО ЗАРДАНГМАН, ООО, ЖОНИМ, КЕЧИР.
ДАРГОҲИНГДА МИНГ БОР МЕҲМОНИНГ БЎЛИБ,
БИР БОРА МЕЗБОНИНГ БЎЛМАБМАН, КЕЧИР

 

КЕЧИР БЕПАРВОЙИНГ, КЕЧИРГИН ЖОНИМ.
МИНГ МЕҲРИНГ ПОЙИГА ЖОНИМ ПОЁНДОЗ.
ЕТАР НЕГА ЭНДИ АРАЗЛАР БЎЛДИНГ?
ЭНДИ ҲУШЕР БЎЛИБ, ЖОН ТЎШАЙ ПЕШВОЗ.

 

Ойдин Одинахон (Одинахон Тожибоева)