КАСАЛ БЎЛМА БОЛАЖОНИМ!


 

Қанча синов бўлса бераман бардош,
Фақат болажоним касал бўлмасин.
Фарзандим кўзидан оқмасин ҳеч ёш,
Гулгун юзчалари дарддан сўлмасин.

 

Қанча дардлар бўлса берақол менга.
Жимгина сабр-ла енгиб ўтаман.
Ўғлимни асрагин ёлворгум сенга.
У учун ҳаттоки жоним тутаман!

 

Балки эмасдирман меҳрибон она.
Лек болам дардига шифо сўрайман.
Асли у мен учун танҳо, ягона.
То абад дилбандим бахтин кўрайман!

 

*************
Она кўз ўнгида сўлмасин бола.
Ҳамиша сог бўлсин, қувнаб шўх- шодон.
Кулсин хар лаҳзада мисли шалола,
Ҳеч касал бўлмасин жажжи болажон!!!

 

23.06.2016. Марзия..