ЯРАШМАЙМАН ЭНДИ ҲЕЧ!


 

ЯРАШМАЙМАН ЭНДИ ҲЕЧ!

 

Ғуломжон Норматнинг ˝ЯРАШАЙЛИК ХОТИНЖОН˝ шеьрига жавоб.

 

Эгилса хам қаддингиз,
Йўқотдингиз қадрингиз,
Айтманг менга дардингиз,
Ярашмайман энди ҳеч!
Овқатингиз қилмайман,
Юрагимни тилмайман,
Сизсиз яшаб ўлмайман,
Ярашмайман энди ҳеч!
Ўзга гулга боқдингиз,
Аламда хўп ёқдингиз,
Қулоқ миям қоқдингиз,
Ярашмайман энди хеч!
Ғийбатларга ишим йўқ,
Дазмоллашга ҳушим йўқ,
Сизни кўрган тушим йўқ,
Ярашмайман энди ҳеч!
Тинчлик йўқ бизнинг уйда,
Юролмам кўча кўйда,
Борингиз ўзи шуда,
Ярашмайман энди ҳеч!
Тарк этган мени дардлар,
Қўймайман сизга шартлар,
Атрофда тўла мардлар,
Ярашмайман энди ҳеч!
Керак эмас маошлар,
Кўзимдан оқди ёшлар,
Тугаган бу бардошлар,
Ярашмайман энди ҳеч!
Етар оғритманг бошим,
Мўмай олар маошим,
Кутиб турар кундошим,
Ярашмайман энди ҳеч!
Дашномлар ўтди жондан,
Ўтманг энди бу ёндан,
Гаплашмайман шу ондан,
Ярашмайман энди хеч!
Соғинганим йўқ сира,
Кунглимни этманг хира,
Бари энди хотира,
Ярашмайман энди ҳеч!
Шеьрингизга учмайман,
Сизни сира қучманман,
Ёлғизликни қучгайман,
Ярашмайман энди ҳеч!


02.04.2017. Марзия..