Сурайё Мардаевага табрик


  "Маданият ва маърифат" телеканалининг биринчи тоифали режиссёри - Сурайё Мардаевани таваллуд топган куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз!
  Сурайёга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, ижодий ва ижобий баркамоллик тилаб қоламиз!

  Маълумот: Сурайё Мардаева Самандаровна 1987 йилнинг 26 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасидаги Элликқалъа туманида туғилган. 
  2014 йил Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг "Кино, теле ва радио режиссёрлиги" факультетини тугатиб, шу йилдан то ҳозиргача "Маданият ва маърифат" телеканалида биринчи тоифали режиссёр вазифасида ишлаб келмоқда.  
 Отажон Худойшукуров, Омон Матчон, Мирзоҳид Раҳимов, Абдураим Исмоиловлар тўғрисида хужжатли фильмлар олган. 
  "Журналист касбини ўзгартиради", "Файзли оқшом", "Умр дафтари", "Унутилмас сиймолар" кўрсатувларининг режиссёри.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот