Говинда таваллуд топган кун


 Говинда (тўлиқ исми — Говинд Арун Аҳужа 1963 йилнинг 21 Декабрь куни  Ҳиндистоннинг Бомбей (ҳозирги Мунбай) шаҳрида туғилган) — ҳинд актёри ва продюсер. 
  Илк дебют роли 1986 йил "Гуноҳ" фильми бўлган. Юздан зиёд фильмларда суратга тушган. Ўн икки маротаба Filmfare Awards мукофотига сазовор бўлган. 
  "№ 1 рақамли" деган тахаллуси бор. Бунинг сабаби «№ 1» билан бошланувчи олтита фильмда турли ролларни ўйнаган: «№ 1 ҳаммол»,  «№ 1 қаҳрамон», «Салом, № 1 холангизман», «№ 1 омадсиз», «№ 1 севимли келин», «№ 1 ажойиб жуфтлик».
  Говинда Ҳиндистон миллий кенгашининг аъзоси.
  Унинг отаси - Арун Кумар Аҳужа - продюсер, онаси - хонанда - Нирмала Деви. Акаси - продюсер, режиссёр ва актёр - Кирти Кумар, опаси - хонанда ва адиба - Камини Кханна. Говинда олти фарзанднинг кенжаси.  Рафиқаси Сунита билан 1987 йилнинг 11 Март куни оила қурган. Уларнинг икки фарзанди бор: қизи - Нармада ва ўғли - Яшвардхон.

Музаффар Муҳаммадназар тайёрлади.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот