Соғинганларингиз борми?


Гулнисо САИДОВА

Соғинганларингиз борми? Демак сиз бахтлисиз....   
 
  Сиз шундай инсон бўлингки, қадрлиларингиз сизни қалбан қадрлаб яшасинлар. Сиз шундай инсон бўлингки, улар сиз билан яна такрор ва такрор учрашишни, суҳбатлашишни ва сизнинг олдингизда  ўзларини қалбан хотиржам эканликларини ҳис қила олишсин... Сиз шундай инсон бўлингки, қалби меҳрга лиммо-лим инсон бир сония сиздан узоқлашишлари билан яна сизни қўмсашсин ва соғинишсин...
  Шундай меҳрни хис қилиб яшаш қандай бахт... Сизни соғинадиган ва сиз соғинган инсонларингиз борми? Демак сиз бахтлисиз... Чунки мен бахтлиман - соғинишга арзирли қадрли инсонларим бор...                                                                    

Тасодифий қадрлилар...    

  Сиз қадрлайдиган инсон учун, сизнинг ҳам қадрли бўлишингиз бахт аслида. Биласизми? Баъзан ҳаётимизга тасодифан кириб келган инсонлар бизга бахт мазмунини англатишга қодир бўлишар ва аслида улар ҳам тасодиф эмас экан. Ҳеч қачон ҳаётимизда шунчаки, тасодифий учрашувлар булмайди! Ҳаётимизга кириб келган инсон биз учун ё синов, ё жазо ёки тақдиримиз учун қадрли совға бўлар экан.                                    

Сиз хавфли инсон кимлигини биласизми?

  Сиз сўзлаётганингизда сизга қарши чиқиб, доим эътироз билдириб, сиз билан баҳслашадиган инсонлардан кўра, ҳар бир гапингизни маъқуллаб, "сизга қойил қолдим", - деб мақтайдиган инсонлар аслида,  энг хавфлироқ инсон бўлишар экан. 
 Негаки, улар ўсишингиздан кўра синишингизни, бахтли бўлишингиздан кўра бахтсизлигингизни исташар ва бунинг учун сизни омадсизликка, бахтсизликка рўбарў қилиш мақсадида доимий ҳаракат қилар ва имкон бўлди дегунча орқангиздан зиён етказувчи режаларни тузишар экан. 
  Хавфлилардан хавсизлигингизни таъминлашни ўрганинг. Атрофингиздагилар баъзан бахтингизга ҳам, фаолиятингизга ҳам кучли таъсир ўтказишлари мумкинлигини англаб етинг... Атрофингизларни фарқлай олгандагина, жисмингизда кучли шахс етилганини англаб етасиз...


Яшашни ўрган, ҳаракатдан тўхтама..


   Оллоҳ биз бандаларини инсон қилиб яратаётганда ҳар томонлама мукаммал қилиб яратди. Ва биз учун дунёларни бахш этди. 
   Биз инсон сифатида ўсиб, ривожланиб боришимиз  давомида ўзимиздаги янги қирраларни кашф этиб, янада мукаммаллашиб боравердик.
   Ҳаёт синовларида йиқилсак туришни, омадсизликка учрасак яна курашишни ўргандик. Чунки, ҳаётда ўликларгина, йиқилиб қайта турмайди. Тирикмизми? Қайта қувватланишни, олға юришни  ва ҳаётда бахтга эришишни ўрганишимиз шарт... 
   Биз ҳаётимиз давомида олға юришни эплолмас эканмиз, ҳаёт бизни ўзининг хавфли домига, синовларига тортиб, янчиб, ўликлар қаторига қўшиши аниқ. 
   Биз кучлилар ва тириклар сафида эканлигимизни аввало ўзимизга исботлайлик. 
   Мақсадларимиз улуғ экан йиқилишга, таслим бўлишга ҳаққимиз йўқ... Унутмайлик биз курашиш ва ғолиб бўлиш учун яралганмиз... Мен ҳаётим устидан ғолибман, сиз-чи?










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот