Адабиётнинг таъсирчан кучи ёхуд жон ва тандан азиз ватан


  Президентимиз адабиётнинг таъсирчан кучига алоҳида эътибор қилиб, шундай дегандилар: "Бугунги мураккаб даврда одамлар қалбига йўл топиш, халқимизни эзгу мақсадлар сари илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланишимиз керак." Ўзлари таъкидлаганларидек, ёшлар юрагига адабиёт олиб кириладиган бўлса, маърифат, маънавият ва маданият олиб кирилган бўлади.
 Не бахтки, ана шу мақсадларнинг исботи ва ифодаси ўрнида бизнинг таълим муассасамизда халқимизнинг ардоқли шоири Абдулла Орипов ижодини тарғиботи ва ташвиқоти борасида кенгқамровли фаолият олиб бориляпти. Кези келганда, шуни эътироф этиш жоизки, Институтда ҳам адибнинг ижодини тарғиб қилиш мақсадида йўл харитаси ишлаб чиқилиб шоир ижоди ва ҳаёт йўлига бағишланган кўплаб маънавий-маърифий, бадиий ва ижодий тадбирлар аллақачон бошлаб юборилган. Жумладан, Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишланган музей ташкил қилиш, адибнинг ижоди ва ҳаёт йўлига бағишланган онлайн-вебинарлар ташкил этиш, адиб туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти Косон туманига талабалар саёҳатини уюштириш, Абдулла Орипов тўғрисида ҳужжатли фильм яратиш, институтда “Абдулла Орипов издошлари” тўгарагини ташкил этиш, Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиш институт томонидан келгусида амалга оширилиши режалаштирилган. 
 Шунингдек, адиб ижодиётини, унинг серқирра фаолияти ва ижтимоий-фалсафий қарашларини ёритиш, таҳлил этишга қаратилган "Тафаккур томчилари" рукнидаги туркум кўрсатувларни тайёрлаш ҳам бошлаб юборилди. Улар ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашишни истаган замондошларининг суҳбатларидан талабаларимизни баҳраманд қилиш учун "Интервью бурчаги" видеодастури ҳам ташкил этилан. Абдулла Орипов шеъриятидан таъсирланган талабаларимизнинг ижодий намуналаридан тузилган "Илҳом булоқлари" номли тўплам ҳам алоҳида китоб ҳолида чоп эттирилди.

Институт матбуот хизмати раҳбари - Раҳимбой Жуманиёзов.