Тадбиркор типратиканлар


   Орадан ойлар ўтибди, йиллар ўтибди. Типратикановларнинг болалари ҳам катта бўла бошлашибди. Уйдаги ўғил болалар ҳар ишда отаси ва онасига кўмакчи эканлар. Улар ёлғиз синглиси Юмшоқойга парвона экан. Юмшоқой ҳам ниҳоятда чиройли, тиришқоқ, озода, пазанда қиз бўлиб камолатга ета бошлабди. Уни ўрмондаги барча оилалар яхши кўришар экан. Юмшоқой ўрмондагилар билан шундай мулойим гаплашар эканки, унинг хуш муомиласини эшитганлар ҳатто тиконлари борлигини эсидан чиқариб қўйишар экан. Аъло баҳоларга ўқиш билан бирга у Онасидан тикиш ва тўқиш сирларини ўрганиб олибди. Аввал акалари Ўлмасвой,Толмасвой ва Ёқимтойларга иссиққина пайпоқлар тўқиб берибди. Сўнгра қўшнилари Тошбақаевларга ҳам пайпоқлар тўқиб берибди. Қуёновларга эса қулоқларини совуқ олмасин учун, ўзи ўйлаб топган замонавий дезайин усулида шундай чиройли шапкачалар тўқиб берибдики, ҳаммани оғзи очилиб қолибди. Юмшоқойга кетма-кет буюртмалар туша бошлабди. Кунлардан бир кун уларнинг эшигини таққиллатиб ҳамма ҳурмат қиладиган Айиқ тоға кириб келибди. Айиқ тоғанинг устидаги тўни чиройли бўлишига қарамасдан барибир у ҳам гоҳи, гоҳида ўзгачароқ яъни замонавийроқ  тўн кийишни орзулаб қолар экан.”Орзуга айб йўқ, қизим сиз учун хоҳлаган рангингизда тўн тўқиб беради. Фақат ўлчамингизни олиш учун ҳовлимиздаги  супага ётиб турасиз, йўқса сизнинг келишган гавдангизга бўйимиз етмайди, келинингиз ва қизим Юмшоқой дарҳол ўлчаб, бичимингизни тайёрлашади  - “ дебди, Айиқ тоғага ҳурмат билан Ота типратикон. Айиқ тоға улар айтгандек қилибди. Орадан бир ҳафта ўтиб, Айиқ тоға умр бўйи орзу қилган мовий рангли, осмон тусли тўн тайёр бўлибди. Айиқ тоғага ушбу тўн шундай ярашибди-ки,у хурсандлигидан бир сўмка пул ташлаб кетибди. Ўша пайтларда Типратикановлар оиласи озгина маблағдан қийналиб турган экан. Айиқ тоға ташлаб кетган пул асқотибди. Айниқса  Жирафахоним Жирафаева учун тўқиган алвон рангли, 4 метирли бўйинбоғ Юмшоқойни машҳурилигини янада ошириб юборди. Ўша куни уйларига “Ўрмон оқшоми”газетасининг  мухбири Кабутархоним ва ”Ўрмон янгиликлари”  инфармацион кўрсатувининг таниқли мухбири Каккубеклар етиб келишди. Аввало Кабутархоним билан Каккубек Жирафахоним Жирафаеванинг бўйинбоғини икки томонидан тумшуқларида тишлаб, ёйиб роса реклама учун суратларга тушишди. Сўнгра Она типратикандан, Ота типратикандан ва Юмшоқойдан интервью олишди. Кечқурин эса ”Ўрмон ТВ”нинг “Ўрмон янгиликлари” кўрсатуви Юмшоқойнинг маҳорати ва истеъдоди ҳақида жуда ажойиб кўрсатув берди. Эрта тонгда  Юмшоқой машҳур юлдуз бўлиб уйғонди. Шунингдек Типратикановлар оиласида унитилмас кунлар бошланди. Она типратиконнинг таклифи ва Ота типратиканнинг қўллаб-қувватлаши туфайли оилавий тадбиркорликни йўлга қўйдилар. Энди Ўлмасвой, Толмасвой, Ёқимтойлар ҳам боболари Типратикан косибнинг ҳунарини қунт билан ўрганишга киришдилар. Улар қисқа вақт ичида ўрмон аҳли учун бежирим туфлилар, кавушлар, замонавий этиклар тика бошладилар. ”Ўрмон мактаби”ни аъло баҳолар билан тугатган Типратикановлар касб-ҳунар коллежларига ўқишга киришди. Бу ўқув кошонасида Юмшоқой тикиш ва бичишни, тўқишни нозик сирларини, акалари эса косибликнинг мураккаб жиҳатларини астойдил ўргандилар. Коллеждан бир куни Юмшоқой беҳад қувончлар билан қайтди. Энди унга”Ўрмон  банк”дан кредит берадиган бўлибди.Бу нима дегани?-деб сўрашибди уйидагилар.
- Бу тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлганларга банк сармоя беради дегани,агар ҳунарманчилик билан оилавий шуғулланувчилар бўлса тўлов фоизи жуда кичик миқдорда бўларкан тушунтирди Юмшоқой. Типратикон холанинг боши қотиб қолди.
- Мабода қарзга ботиб қолмаймизми?
- Йўқ агар пулни мақсадли ишлатсак қарз бўлмаймиз. Замонавий техникалар,ишлаб чиқаришга маҳсулотлар сотиб оламиз- деди Юмшоқой.
   Техникалар сўзини эшитиб ўғил болалар хурсанд бўлиб кетишди. Чунки улар техникаларга жуда қизиқишар  экан. Шундай қилиб Типратикановлар оиласи безнис режа асосида ишни бошлашга рози бўлишди. "Ўрмон банк"дан кредит олиб, уйлари ёнидан иккита цех,маҳсулотларни сотиш учун дўкон қуришди. Пулни бир қисмини рекламага ишлатишди. Цехларнинг тепасига “Типратикановлар оилавий корхонаси” деган чиройли нақш бериб реклама тахтасини осиб қўйишди. Кираверишга Юмшоқой тўқиган шарфни бўйнига ўраб олган Жирафахоннинг,уларнинг қўл меҳнати маҳсулоти мовий рангли пальтони кийиб олган Айиқвой, тўқиган шарфни бўйнига ўраб олган Жирафахоннинг  суратларини илишибди. Ҳовлиларининг айвонига ўзларининг ижод намунаси ҳар хил рангдаги пайпоқлар, туфлилар,этиклардан кўргазма ташкил этишди.Ҳовлиларнинг бир бурчига харидорлар кутиб турганларида ҳордиқ чиқаришлари учун ихчам ўриндиқлар ўрнатишди. Ота типратикан хусусий корхонасини ўрмон тадбиркорлари рўйхатидан ўтказаётиб, оилавий безнис қилувчилар солиқлардан озод этилганини ҳам билиб келди.  Бу хушхабардан ҳамма хурсанд бўлди.

ЗУЛФИЯ МЎМИНОВА