Ҳафиза Эгамбердиевага табрик


  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, журналист - Ҳафиза Эгамбердиевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
   Ҳафиза Эгамбердиевага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз.
 
  Маълумот: 1965 йилнинг 29 март куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган. Унинг “Кўнгил кўшки” шеърий тўплами, “Қоронғи тўқай”, “Нахшона” каби насрий китоблари чоп этилган. 
  Бундан ташқари, ёзувчининг Руминияда "Томчилар шивири" номли китоби инглиз тилида нашрдан чиққан. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот