Супермаркетлардаги навбат


   Ижтимоий тармоқлардаги жуда кўп хабарларда ўзбек халқининг озиқ-овқат маҳсулотларини, халқ тилида айтадиган бўлсак, уйига босиб ташлаётганидан шикоятомуз кайфиятни сезяпман. Аслида, бу ҳолда фақат ўзбекнинг устидан кулиш керак эмас, бу жами миллатда, давлатда содир бўлмоқда. Масалан, бизда илк карантин эълон қилинган кун супермаркетлардаги одамларни кўриб ҳайрон қолган эдим. Немислар ҳам машиналарига роса босиб-босиб олиб кетётганини кўрдим. Мана, бир ҳафта ўтиб, яъни бугунлар бу ваҳима сусайгандек туйилди менга, гарчанд кўп одамлар вирусни юқтириб олаётган бўлса ҳам қўрқувдан кўра қандайдир совуққон кайфият ҳукмрондек туюлди менга.
   Шунинг учун ўзбекнинг устидан кулишни бас қилсак яхши бўлар эди. Қайтанга, яхшимасми, йўқдан кўра ғамлаб қўйишётгани?
   Фақат...бу талатўп вазиятни қўлдан бермаётган бизнесменлардан жаҳлим чиқмоқда!
   Шу ўринда, иккитагина нон олиш учун ҳам шароити йўқ бўлган оилалар хаёлимга келаверяпти... улар-чи..улар нима қиляпти экан, кўнглидан нималар ўтяпти экан... Умидсизликка тушиб қолишмаяптимикан...
   Қўлингиздан келса, шундай оилаларга бугунгидек пайтларда ёрдам беринг, савобга қолинг!
   Мен, албатта, бир куни юртимга қайтганимда ана шундай оилалар билан дўст тутинишни ният қиламан!
    Илоҳим, паноҳида бўлайлик..

Нодира Назар.