СЕН ЙЎҚСАН ФАҚАТ


Адиба УМИРОВА

СЕН ЙЎҚСАН ФАҚАТ

Кўнгил,  нега чеҳранг очилмас, 
Аллалаб ҳам ухлатолмайман. 
Биргамиз-у бегонадаймиз
Кўз ёшларим тўхтатолмайман.

Ким билансан?.. Қайдасан, ахир,
Атай дилим ғашлаяпсанми?
Индамасдан ёт ҳаёт билан
Ё бошқача яшаяпсанми?

Севганларинг бари ёнингда,
Ғамхўрларинг кўрсатиб шафқат.
Ҳамма нарса бисёр дунёда
Нетай, ёлғиз сен йўқсан фақат!

Умримдан тез пишиб етдингми,
Саробмисан мастоналарга?
Орзуларинг топталиб бир-бир
Қолдингми тош остоналарда?

Ғамгинликдан ҳолдан тойдингми,
Мени қўйвор: Нозик ва ёшман.
Сенга яхши бўлар, эҳтимол,
Юрагимдан юлиб ташласам.

Севгим қайтар, оромим қайтар,
Яқинмиз-у қўл етмас аттанг!
Нима қилсам кулиб яйрайсан,
Кўнглим сени қандай овутай?..










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот