Шуҳрат Ҳайитовга табрик


  Тележурналист, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PHD), "O‘zbekiston tarixi" телеканалининг директори, «“Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони соҳиби ва адабиётшунос - Шуҳрат Ҳайитовни таваллуд топган куни муносабати билан қизғин муборакбод этамиз!
  Шуҳрат Ҳайитовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Ҳайитов Шуҳрат Мойлиевич 1984 йил 20 февралда Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида (ҳозирги Кўкдала туманида) туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. Ўзбекистон Миллий университети ўзбек филологияси факультетининг бакалавр, магистратура ва аспирантура босқичларида таҳсил олган. 
   Ш. Ҳайитов меҳнат фаолиятини 2006 йилда “O‘zbekiston” телерадиоканали” давлат унитар корхонаси “O‘zbekiston” радиоканалида мухбирликдан бошлаган. 2006-2013 йилларда “O‘zbekiston” радиоканалининг “Ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий эшиттиришлар” муҳарририятида мухбир, муҳаррир, шарҳловчи, сиёсий шарҳловчи  вазифаларида ишлаган.
    2013-2014 йилларда “O‘zbekiston” телерадиоканали”  “Маданий-маърифий ва бадиий дам олиш дастурлари” бош муҳарририятининг бош муҳаррири ўринбосари, 2014-2021 йилларда бош муҳаррир лавозимида фаолият юритган. 2021 йилдан буён эса "O‘zbekiston tarixi" телеканалининг директори лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг муаллифлиги ва муҳаррирлигида тайёрланган “Навоийга эҳтиром”, “Юлдузлар ёғдуси”, “Зиё дарғалари”, “Ибратга йўғрилган умр”, “Йил фаоли”, “Ислом цивилизацияси маркази: шонли тарихдан буюк келажак сари”, “Зиёли минбари” каби бадиий-публицистик ва танқидий-таҳлилий йўналишдаги туркум кўрсатувлар ўзининг кўп минг сонли мухлисига эгалиги билан ажралиб туради.
    Ш. Ҳайитов юздан ортиқ публицистик мақолалар муаллифи. Унинг Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига доир элликдан зиёд илмий-оммабоп мақолалари республика  ва АҚШ, Германия,  Россия, Туркия ва Озарбайжон каби хорижий давлатлар журналларида эълон қилинган. Туркум мақолалари “Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси”(2014, 2016), “Библиография” (Москва 2016), “Бабуриды” (Москва 2019) нашрларидан  ўрин олган. Унинг “Радиога ташриф” (2012) ва “Хорижда бобуршунослик” (2021), "Радио ва телвидение", "Телевидение менинг тақдиримда" (2022) асарлари чоп этилган.  Ўндан зиёд илмий-бадиий асарларга масъул муҳаррир бўлган.  
    Ш. Ҳайитов амалий тележурналистик фаолияти билан бир қаторда Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика ва ўзбек филологияси йўналишларидаги талабаларга амалий тележурналистика ва адабиётшуносликдан сабоқ бериб келмоқда. Ш.Ҳайитов филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), адабиётшунос. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (2021).
   Ш. Ҳайитов “Энг улуғ, энг азиз” (2016), “Сарҳисоб” (2017), “MTRK SOVRINI” (2010, 2012), “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” (2020), “Йилнинг энг фаол журналисти” (2021) каби республика кўрик-танловлари ғолиби ҳамда  XVI Халқаро "Олтин қалам" танловининг Бош миллий мукофоти соҳиби ҳисобаланади
  Ш. Ҳайитовнинг соҳа ривожига қўшган ҳиссаси муносиб рағбатлантирилиб, қатор вазирлик ва ташкилотларининг фахрий ёрлиқлари, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” (2017) ва “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” (2021) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 30 йил" (2022) кўкрак нишонлари  билан тақдирланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот