Ҳамид Тўхтаевга табрик


  Муқимий номидаги Давлат мусиқали театрининг устоз санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Хамид Тўхтаевни таваллуд топган куни билан муборакбод этамиз! 
  Хамид Тўхтаевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ишларига улкан ривожлар тилаймиз!

  Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист - Ҳамид Тўхтаев 1960 йилнинг 16  Февраль куни Бухоро вилоятида таваллуд топган.
   2001 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан мукофотланган.
   Маълумоти олий. 1982 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган.
  Муқимий номидаги Давлат мусиқали театрида 1982 йилдан буён самарали ишлаб келмоқда.
  Ҳамид Тўхтаев ўз ижодий фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 50 дан ортиқ спектаклларда турли характерли образларни юксак маҳорат билан ижро этиб, репертуарни бойитиб келмоқда. Жумладан, “Ака-ука совчилар” спектаклида Нортой, “Алпомишнинг қайтиши”да Қоражон, “Юсуф ва Зулайҳо”да Юсуф, “Нодирабегим”да Мадалихон, “Девона”да Ёдгор, “Севги нидоси”да Нодир, “Оқибат”да Жасур, “Топталган туйғу”да Матлаб, “Бу телба хонадон”да Хилми каби образлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланган. Айниқса, унинг “Фотима ва Зуҳра” спектаклида яратган Хамидулла образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, синглиси ор-номуси учун ўз ҳаётини қурбон қилган ака сиймоси томошабинлар қалбини ларзага солган.
   У театр билан бир қаторда кино ва телевидениеда ҳам сермаҳсул ижод қилиб, эл-юртнинг эътиборига тушган. Жумладан, “Кўнгил кўчалари” видеофильмида милиционер, “Мирзо Улуғбек”да Хусайн, “Жалолиддин Мангуберди”да Амир, “Янги ой чиққан кеча”да шифокор, “Ўч”да режиссёр, “Талваса” фильмида прокурор, “Муҳаббат синовлари”да шифокор, “Тақдир зарбаси”да йигит каби роллари томошабинлар ёдида қолган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот