Ёғдуларга тӯлганда тонглар


Зулфия МЎМИНОВА

ЁҒДУЛАРГА ТЎЛГАНДА ТОНГЛАР...

Дунё яхши, дунё гул дедим,
Дунё ёмон деди ёмонлар.
Яхшиларга етиб боргунча,
Юрагимни еди ёмонлар.

Майингина силади оққуш,
Юзларимни ювди найсонлар.
Мен йиғладим, мен қӯшиқ айтдим,
Ғийбат қилиб чопди ёмонлар.

Қӯлларимни ялади оҳу,
Пойимга бош қӯйди қоплонлар.
Топган ҳар бир яхши сӯзимни,
Ёмонликка йӯйди ёмонлар.

Нималарни кӯрмади бу бош,
Гоҳ енгилдим, майли, хӯп дедим.
Ким кӯп дея сӯраганларга
Бу дунёда яхши кӯп дедим.

Ёғдуларга тӯлганда тонглар,
"Мен Худога ёлғиз қул", - дедим.
Дунё ёмон деди ёмонлар,
Дунё яхши, дунё гул дедим.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот