17 февраль – Халқаро Меҳр кўрсатиш куни


   Халқаро меҳр кўрсатиш куни -  норасмий байрам бўлиб, бир қатор халқаро хайрия ташкилотларининг ташаббуси билан ташкил этилган.Уларнинг фикрича бу байрам дунёвий аҳамиятга эга. Токиода 1998 йил 13 ноябрда  Дунё бўйича  Меҳр кўрсатиш  ҳаракатининг биринчи конференцияси ўтказилди. Бу тадбирда Япония, Австралия, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Сингапур ва Таиланд иштирок этдилар. Улар бу байрамнинг 17 февраль куни нишонланишини жорий этдилар. Кейинчалик бу байрамга кўпгина Европа давлатлари қўшилдилар. Бу байрам дунё бўйича 17 февраль куни яшаш жойи, фуқаролиги ва миллатидан қатъий назар нишонланиши керак. Меҳр кўрсатиш  байрами ташкилотчилари бу куни нафақат меҳрли ва бегоналарнинг кулфатларига куйинчак бўлиш  кераклиги, балки беғараз ва чексиз меҳр кўрсатиш кераклигини уқтиришмоқда. Айрим давлатларда байрам куни таниш ва нотаниш одамларга гул тақдим этилади. Бу куни ҳеч бўлмаганда уч нафар нотаниш кишиларга хушомад кўрсатилади. Шу орқали уларнинг кайфиятини нафақат бу кун, балки бир ҳафтага кўтаришган  деб ҳисоблашган. Улар ўз навбатида бошқаларнинг кайфиятини ҳам кўтаришади. Бу куни ота-оналарга ва дўстларга уларни қанчалик яхши кўришлари ҳақида айтилади. Сиз ҳам бунга уриниб кўринг. Ҳаттоки сиз ҳар куни уларга шу ҳақида иқрор бўлсангиз ҳам, шу куни эринмасдан яна бир бор уларга бу сўзларни қайтариб айтинг, чин дилдан миннатдорчилик сўзлари,  уларнинг борлигига ва сиз учун қилаётган ишларига  ташаккур айтинг. Байрам ҳақида уларга сўзлаб беринг! 
   Буюк Америка ёзувчиси, журналист ва жамоат арбоби Марк Твен шундай деган: “Меҳр – бу шундай туйғуки, уни кўр кўради ва кар эшитади”. Бошқа америка классиги Жон Голсуорси: “Меҳр – шундай сифатки, унинг ортиқчаси зиён қилмайди”.
   Меҳр – бу бирор бир инсонга нисбатан чин дилдан кўрсатиладиган самимий туйғудир. Меҳр бизни сабрли, кўнгилчан ва атрофдагиларга нисбатан жонкуярлик бўлиш ҳиссини улашади. Эсингизда тутинг, агар одам бировга меҳр кўрсатиб ундан миннатдорликни кутса, бу чин дилдан кўрсатилган меҳр ҳисобланмайди. Сиз ундан ташаккур эшитаман ва унинг шодлигига гувоҳ бўламан деб умид қилмаслигингиз керак. Сизга хайрли ишлар ҳузур бағишлаши керак, шу сабабли бошқаларга ёрдам кўрсатиб, сиз мукофот кутмаслигингиз керак. Ҳақиқий меҳр мана шундай бўлади.