"Халқаро китоб совға қилиш" куни


   14 февраль куни бутун дунёда "Халқаро китоб совға қилиш куни" (International Book Giving Day) ўтказилади.
   Унинг мақсади оддий ва олижаноб - болага яхши китобни тақдим этиш ҳамда шундай ишларга бошқаларни ҳам жалб қилиш ва қизиқтиришдир.
   "Халқаро китоб совға қилиш куни"ни оддий тарзда нишонлаш мумкин.
   Дўстингизга ёки оила аъзоларингизга китоб совға қилинг.
Болага янги ёки ўзингизнинг эски китобингизни совға қилинг.
   Ўз китобларингизни ҳадя қилинг. Улғайган болаларингизга керак бўлмаган китобларини йиғиб, улардан бирортасини ўқиб кўрадиган болаларга беринг. Ўз китобларингизни кутубхонага, мактабга, болалар шифохонасига, меҳрибонлик уйига ҳадя қилинг.
   Бундан ташқари, шахсий китобларингизни халқаро миқёсда болаларга китоб тарқатиш билан фаолият юритадиган ҳайрия ташкилотларига ҳам келтириб беришингиз мумкин.
   "Халқаро китоб совға қилиш куни" фақат кўнгиллилар ташаббуси билан ўтказилади. 
   Ушбу байрамга ўз ташкилотингиз аъзоларининг эътиборини жалб қилишингиз мумкин.