Дилафрўз Зайниевага табрик


  "Гулхан" журналининг бош муҳаррир ўринбосари - Дилафрўз Зайниевани таваллуд топган куни билан самимий муборакбод этиб, Дилафрўзга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

    Маълумот:  Дилафрўз Зайниева 1983 йил Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. 1999 йилда Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга кириб, 2003 йили тугатган. "Ҳамшира" журнали, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси нашри "ХХI  аср" газетаси, "Ўзбекистон овози" газеталари ва бир қатор нашрларда ишлаган. 
    "Ўзбекистон овози" газетасида Мутаваккил Бурҳонов ҳаёти ва ижодига бағишланган "Асрий орзулардан яралган қўшиқ", "Эзгулик кўкарган замин",  "Ўқувчининг ёзув дафтари: у қандай бўлиши керак" каби маънавий-маърифий, ижтимоий масалаларга бағишланган мақолалар муаллифи.
     Журналда "Машҳурлар болалиги" рукнида фан-таълим, санъат соҳасида мактаб яратган, жамиятда ўз ўрнига эга таниқли инсонларнинг ибратли ҳаёти ҳақида суҳбатлар бериб бормоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот