КАМПИР ҚАРҒИШИ


   Қадим замонлардами ёки яқин ўтмишдами бир йигит яшаган экан.
   Ўша йигит юртининг ҳар бир шаҳарларию қишлоқларига бориб халқ орасидаги қарғишларни ёзиб юрар экан.
   Ҳар гал ҳар бир одамдан бирор янги қарғиш ёзса ўша одамдан энг кучли қарғиш биладиган кимни биласиз деб сўрар экан.
   Йигитнинг бу саволига ҳамма бир хил жавоб берар экан:
-"Фалон жойда баланд тоғ бор.
   Ўша тоғнинг тепасида кичкинагина кулбачада бир кампир яшайди ва қарғишларнинг энг кучлиларини ана шу кампир билади!"
   Йигит ҳаммадан бир хил жавоб бўлгач, ўша кампирни топишга қарор қилибди.
   Излаб-излаб, юриб-юриб ўша тоғни топибди.
   Тоғ жуда баланд бўлиб қалин қор билан қопланган экан.
   Йигит қийнала-қийнала тепага чиқиб борибди ва ниҳоят кўзи бир кулбачага тушибди.
   Яқинлашиб бориб чироғи йўқ қоп-қоронғи кулбачанинг эшигини тақиллатибди.
   Ичквридан кампирнинг:
-"Ҳой оғзингдан қонинг келгур, кимсан?"- деган жавоби эшитилибди.
   Йигит ташқаридан туриб:
- "Ассалому алайкум, онажон, сизни кўргани, зиёрат қилгани келдим, "-деб жавоб берибди.
   Кампир кулба эшигини очиб йигитга разм солибди ва йигитнинг ёмон ниятда келмаганига амин бўлиб:
- "Жувонмарг бўлгур, совуққотиб қолибсанку, кирақол уйга,"-деб ичкарига киришга рухсат берибди.
   Йигит кампирнинг ҳар бир гапига қарғиш қўшиб гапиришидан бу ҳали бошланиши бўлса энг ёмон қарғиши қанақа экан, деб ичкарига кириб бир четга ўтирибди.
   Кампир йигит билан бир-икки оғиз суҳбатлашиб йигитнинг мақсадини билгандан сўнг йигитга қараб: -"Гапларингга қараганда яхши болага ўхшайсан, болам, сен менга ёқиб қолдинг.
   Мен бу ерда ёлғиз ўзим яшайман ва шундай яшашга кўникиб кетганман.
   Модомики энг ёмон қарғиш қандай қарғиш эканлигини билмоқчи экансан, майли мен айтайин, сен эса ёзиб ол", - дебди.
   Йигит диққат билан ёзишга киришибди.
- "Болам, энг ёмон қарғиш "ИЛОЙИМ, ОНА ТИЛИНГДАН АЙРИЛГИН" деган қарғиш бўлади,"- дебди кампир.
   Бир қарашда аҳамиятсиз туюлади бу ҳикоя...
   Мен эса шу ҳикоя билан яшайман.
   Бу ҳикояни бизга 1981-йили Фарғона санъат билим юртининг 1-курсида ўқиб юрганимда она тили ва адабиётдан сабоқ берган Бешариқлик юртдошим бўлмиш марҳум устозимиз Навоийшунос олим ва шоир Иқбол Назаров сўзлаб берган эдилар...
   Устоз Иқбол Назаровни Аллоҳ раҳматига олиб Жаннатда кўриштирсин...
   Нима сабаб бўлди бу воқеани ёзишимга?
   Ҳозирги пайтда энг долзарб ва оғриқли муаммоларимиздан бири, кўп жойларда ўз она тилида исмини тўғри ёзолмайдиганлар бор.
   Қўшиқчи ёшлар орасида ҳам нима деятганини ўзи билмайдиганлар ҳам жуда кўп. Китоб ўқимагани шундоқ билиниб туради.
   Ундан ташқари клипларининг номларини ҳам хато ёзишади.
   Кўчалардаги дўконларнинг номлари она тилида эмас, рекламаларнинг номланиши она тилида эмас, баъзи телекўрсатувларнинг номлари она тилида эмас, ёзувларда хатолар, ўзбек сериалларию кинофильмларнинг титрларида хатолар ва ҳоказо.
   Хатолар, хатолар, хатолар!
   Қўшиқларнинг шеърлари э йўғе, уларни шеър деб бўлмайди, матнлари саёздан саёзки, дод, деб йиғлагим келади.
   Бу кетишда қаёққа кетяпмиз? Наҳотки бизнинг авлодларимизга кампирнинг қарғиши...? Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ!!!
   Билиб-билмай гуноҳлар қилган бўлсак, Аллоҳим, ўзинг кечиргин!!!
   Авлодларимизни кампирнинг қарғишидан сақлагин!!!

Аҳрор Усмонов










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Хуршида Арабшоевага табрик!
Ҳар бир аёл , Аллоҳимнинг табаррук неьматидир, қизимиздаги истара, нозу- карашма, меҳр, шарм-ҳаё, ибо, нафосат ва зукко қараш фазилатларини берибди,
"Ипак йўли дурдонаси" ХIII Тошкент халқаро кинофестивали
Аслида , кинофестиваль ҳақида тарихий хужжатли фильм билан очилиш жараенини бошлаш керакмиди, ахир бу фестивальни асосчиси мухтарам биринчи давлат
Раъно Зокирова "Ўзим" кўрсатувида
Дунёга шундай инсонлар келадики, бу инсон сен учун, дўсти учун, оиласи учун, касби учун, халқи учун ҳамиша, ҳар доим, ҳар сония, ҳар дақиқа, ўз
Севдо Ниёзовага табрик
Севдохон мукаммал қизларимиздан, ўз ишининг фидоийси, маъсулиятидир. Жуда кўркам кун - устоз ва мураббийлар кунида дунёга келибсиз. Аслида, ҳар бир
Жамила Шермуҳамедова
Ustoz haqida qancha gapirsak oz. Ularning samimiyligi, odamiyligi,saxiyligi va mehribonligi kabi kòplab xislatlari tahsinga loyiq. Qancha-qancha
Маълумот