Эгилмаган Қодирий қадри


     Эл эрки деб эгилмаган Қодирий қадри. Талабалар онгига миллий қадрият, маърифат, мустақиллик мафкураси сингари тушунчаларни сингдириш ватанпарварллика даъватдир. Бошқача айтганда, чинакам маънавий жасоратдир. Бугунги кунимизни истиқлолимизни орзу қилган ўтмиш аждодларимизнинг эзгу амалларини талаба ёшларга етказиш маърифий ўгитдир.
Шубҳасизки, бу борада институтимизда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Мунтазам равишда ахборот соатларининг ташкил этилиши бунинг мисолидир. Айни пайтда “Ибратли, ижодкор инсонлар” рукнида мунтазам равишда уюштирилаётган ижодий учрашув ҳам маънавий ҳаракатимизнинг ўзига хос ифодаси.
     Эли эъзозлаган, элининг эрки деб курашган барҳаёт сиймолардан бири, бу Абдулла Қодирийдир. Институтимизда ташкил этилган буюк маърифатпарвар адибимизинг 125 йиллигига бағишланган маънавий тадбир ҳам ана шундай кўтаринки руҳда ўтказилди. Унда Ўзбекистон халқ артисти, суюкли санъаткоримиз Гулчеҳра Жамилова ҳамда филология фанлари доктори, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг профессори Жўрақулов Узоқ Ҳайдаровичлар иштирок этишди.
     Тадқиқотчи олим адиб ижодининг муҳим қирралари, унинг ўзбек адабиёти тарихида тутган ўрни ва ўзи яшаган давр мафкурасининг қурбони бўлгани борасида мисоллар асосида қизиқарли маълумотлар келтириб ўтди. Абдулла Қодирийнинг ўзбек романчилигининг асосчиси сифатида танитган машҳур асари “Ўтган кунлар” романи асосида ишланган бадиий фильмда асосий образлардан бири Кумушбиби ролини ижро этган Гулчеҳра Жамилова бу ролни ижро этиш учун 600та хотин-қизлар сараланганини айтиб ўтишдилар. Режиссёрлар улар ичидан фақат Гулчеҳра Жамилованинг танлаганларини таъкидладилар. Бу эса асарнинг ютуқ ва оммалашишига асос бўлганини эътироф этиш ўринлидир. Тадбир савол-жавоблар руҳида ўтди.
     Тадбир якунида ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этган меҳмонларга Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори ҳамда “Нотиқлик санъати академияси” таълим муассасаси директори томонидан имзоланган фахрий ёрлиқлар топширилди.