Бутун дунё пневмонияга қарши кураш куни


  Пневмония-ўпкадаги инфекцион касаллик бўлиб, асосан, кўпроқ болалар, қариялар ва иммун тизими кучсизланган одамларда учрайди. 12-ноябрь Бутун дунё пневмонияга қарши кураш куни. Болалар пневмониясига қарши Глобаль коалициянинг  ташаббусига кўра ташкил этилган. Коалиция давлат органларини, соғлиқни сақлаш ходимларини, донорларни пневмония муаммосига кўпроқ эътибор қаратишлари учун ҳаракат қилади. Бу мақсадга етишишнинг усулларидан бири - бутун Дунё пневмонияга қарши кураш куни ҳисобланади. Бу куни соғлиқни сақлаш ташкилотлари профилактика тадбирларини ташкил қилишади, одамларни тиббий кўрикдан ўтказишади. Бундан ташқари, кўпчилик волонтерлар одамларга пневмония, унинг оқибатлари хақида сўзлаб беришади, маълумот  киритилган варақа ва букетлар тарқатишади. 2009 йил Бутун дунё  соғлиқни сақлаш ташкилоти ЮНИСЕФ билан биргаликда “Пневмонияни олдини олиш ва унга  қарши курашнинг глобал план”ни эълон қилди. Бу режадан мақсад, болаларни пневмониядан ҳимоялаш, олдини олиш ва кассаликни даволашда биргаликдаги тадбирларни ташкил қилиш шу ёрдамида  пневмонияга  қарши курашишни кучайтиришдан иборат. Вояга етмаганлар орасида ўлимнинг кўпайишига сабаб бўладиган касалликлардан бири - пневмониядир. Бу касаллик туфайли ҳар йили (1.4 миллион) 5 ёшга тўлмаган болалар ҳаётдан кўз юмишади. Пневмония ҳамма жойда учрайди, лекин Жанубий Осиё ва Африкада болалар кўпроқ жабр кўришади. Қолаверса, бу касалликни оддий усуллар, яъни яхши овқатланиш  ва иммунитетни кўтариш билан олдини олиш мумкин. Шунинг учун дунёни  даврий суратда пневмония тўғрисида огохлантириб туриш ҳаракатда бўлишшга эътибор бериш лозим. Кўнгиллилар  Бутун дунё пневмонияга қарши кураш кунида айнан шу билан шуғулланишади.