Муҳаббат Ҳамидовага табрик


  “Гулхан” журналининг Бош муҳаррир ўринбосари - Муҳаббат Ҳамидовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
  Муҳаббат Ҳамидовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси. 

  Маълумот: Муҳаббат Маҳмудовна Ҳамидова 1955 йилнинг 20 Март куни Тошкент вилоятидаги Қибрай туманида туғилган. 
  1977 йил ТошДУнинг "Журналистика" факультетини битирган.
  Иш фаолиятини "Гулхан" журналида бошлаган ва ҳозиргача мазкур журналда фаолият юритиб келмоқда.
  "Алданганни алдама" қисса ва ҳикоялар, "Асабингизни асранг" ҳажвий ҳикоялар тўплами, "Кокилли илон" болалар учун ҳикоялар, "Янги уч оғайни ботирлар", "Изингиздан борамиз", "Саодат соҳибаси", "Сеҳргар бола", "Топишмоқлар ва тез айтишлар", "Фирдавснинг саргузаштлари" сингари ўндан ортиқ китоблар муаллифи.
  Муҳаббат Ҳамидова Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Шуҳрат" медали соҳибаси, Халқ таълими аълочиси. Айни вақтда “Гулхан” журналининг Бош муҳаррир ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот