Музаффар, таваллуд кунингиз муборак


  Музаффаржон таваллуд кунингиз муборак бӯлсин!
  Бу оламдаги барча яхшиликларни сиз - азиз укамга соғинаман.
 Ӯғилларингиз ва келиним сизни илҳом париларидек ҳамиша нурлага ошно этаверсинлар.
  Оилангизни муҳаббат ёғдулари тарк этмасин.
  Сиз барча-барча яхшиларнинг ижодини тарғиб этувчи фидойи инсонсиз, шу жумладан менинг ҳам тарғиботчимсиз.
  Аллоҳ билгувчидир, кӯргувчидир,
  Ажру савоб бергувчидир.
  Қодир Худо инсон қалбига озор берувчилардан Сизни узоқ тутсин.
 Муборак кунингизда Сизга Яратгандан саломатлик тилайман. Яхши кунларимни тасвирга олиб, туғишган инимдак ёнимда бӯлишингизга оилам билан ӯрганиб қолганман. 100 йиллар ҳаммани қувонтириб юринг.
  Аллоҳ Сиздан рози бӯлсин.

  Зулфия МЎМИНОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Меҳнат шуҳрати" ва "Дўстлик" орденлари соҳибаси, шоира.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот