МУҲАББАТ БИТИКЛАРИ


МУҲАББАТ БИТИКЛАРИ

 

Онам муҳаббатимга қарши.

 

     Мен Маликани 2 йилдан бери севаман. Малика  синглимнинг дугонаси,  ҳам қўшнимиз. Шунинг учун уни қанақалигини яхши биламан. Онам эса Маликани севишимга қарши. Чунки онам холамнинг қизини келин қиламан деб айтиб қўйибди. Ундан ташқари оиламиз ўртасидаги тафовут ҳам сабаб. Буни ҳатто Малика ҳам билади. Онамга холамнинг қизини ўз синглимдек кўришимни мен уйлансам фақат Маликага уйланишимни айтсам онам ё мени танлайсан ё Маликани деб туриб олганлар. Нима қилишга ҳам ҳайронман. Бошим қотиб қолди. Холамнинг қизини ҳам  севгани бор. Лекин бу ҳақда уйдагиларимга  айтолмайман деяпти. Ахир Малика билан мен яшайманку. Нега шуни онам тушунмайдилар. Нима қилсам  онамни  норози қилмай муҳаббатимга  эришаман. Менга маслаҳат беринг азизлар.

 

Ҳумоюн, Фарғона.

 

Бахтимга соя солган йигит.

 

   Талабаликнинг 2- йилида курсимиздаги Барнони севиб қолдим. У ҳам менга бефарқ эмас экан. У билан дарсдан кейин  тез-тез хиёбонда кўришиб турардик. Муҳаббатим ҳидларидан сармаст эдим. Аммо бахт билан бахтсизлик ёнма ён юради дейишса ишонмасдим. ўқув йилининг 3- йилида курсимизга янги талаба келди. У ўзига тўқ оиладан бўлиб келишган йигит эди. У ҳар қандай қиз орзу қиладиган “оқ отли шаҳзода”дан кам эмасди. ўқишга “иномарка” да келар қизларни тез-тез музқаймоқ билан сийларди. Негадир у менга ёқмади. Курсдошларим атрофида парвона бўлар унга очиқдан очиқ  хушомад қилишарди. Жаҳлимни чиқарган нарса кейинги пайтларда Барнони атрофида ўралашиб қолди. Энг ёмони Барно бунга қаршилик кўрсатмасди. Кейинги вақтларда Барно у билан мени солиштира бошлади. Сен ўзингга қарамайсан сендан дугоналарим олдида уяламан кийинишни Ботирдан ўрган. Јара унга ҳамма ҳавас қилади. Бу гаплар нафсониятимга тегса ҳам индамасдим. Барно кундан кунга мендан узоқлашиб кетарди. Охири  у  билан орани очиқ қилдиқ  аниқроғи  Барно  шуни хоҳлади. Ҳозир Ботир билан гаплашяпти. Аммо Ботир Барнони соддалигидан фойдаланаяпти. Чунки қизларнинг айтишича Ботир бошқа қиз билан ҳам юраркан. Барнога бу ҳақда айтсам қизларнинг менга ҳасади келади шунинг учун шунақа дейишган деб гапларимга ишонмади. Орадан кўп ўтмай Ботир бошқа қизга унуштирилди. Кейин Барно билан орани очиқ қилди. Бу ишлардан кейин Барно тушкунликка тушиб қолди. Ёнимга келиб узр сўради. У билан дўст бўлдик аммо ҳамон уни севаман лекин ёнига қайтолмайман. Бахтимга соя солган Ботирни кечира олмайман. Јизларга айтар сўзим муҳаббатингизни бойлик йўлида увол қилманг.

                                                     

Абдуманнон, Тошкент.

 

                        

Дўст ачитиб гапирар...

 

     Энг яқин дўстим Озоддан миннатдорман. Унинг ёрдами бмлан ёлғончи ёр макридан огоҳ бўлдим.

       Адолатни бир кўришда севиб қолгандим. У мен орзу қилган қиз эди. Шунинг учунми уни ҳаммадан қизҚонардим. Уни фақатгина энг яқин дўстим Озод билан таништирдим. Чунки Озодга ўзимга ишонгандай ишонардим. Дўстим у билан танишгандан сўнг бир икки кун Қалати бўлиб юрди. Бошида бунга аҳамият бермадим. Охири чидолмай ундан бу ҳолатини сабабини сўрадим кейинроқ айтаман олдин ҳаммасини ойдинлаштириб олай деди.  Дўстимнинг гапларидан ҳайрон бўлдим. Нимани ойдинлаштиради. Хуллас ҳеч нарсага тушунмай дўстимнинг “оғзини пойладим”.Бир куни дўстимнинг ўзи бу ҳақда оғиз очиб қолди. Аввал Адолат билан қандай танишганимизни уни ростанам севишимни сўради. Дўстимнинг гапларидан ҳайрон бўлиб нима гап деб сўрадим. Кейин хафа бўлмасанг бир гап айтаман деди. Гапиравер хафа бўлмайман дедим. Биласанми  Адолат сендан ташқари  бошқа йигитлар билан ҳам юраркан. Мен у билан танишганимда кўзимга иссиқ кўринганди. Кейин билсам уни суратини амакимнинг уйида кўргандим. Амакимнинг ўҚлини айтишича у билан 3 ойдан бери юраркан. Сен билан танишганига эса 8 ой бўлди. Авваллари ҳам уни бошқа йигитлар билан кўп кўрардим. Дўстимнинг гапларидан кейин елкамга  кимдир оҚир юк ташлаб юборгандай гангиб қолдим. Дўстимнинг гаплари ростлигини билганимдан кейин у билан орани очиқ қилдим. Ўатто ундан нега бунақа қилдинг деб сўрамадим ҳам. Шу воқеадан кейин қизлардан кўнглим қолди. Бошқа қизни севишга ҳам қўрқиб қолдим.

     Тўғри ҳамма қизлар шунақа дейишдан йироқман. Шунчаки айрим қизларга севгидек “бегуноҳ” туйғуни увол қилманг демоқчиман холос.

 

Шокир,Самарқанд.

 

Ҳаёт давом этади...

 

     Гулзода билан танишганимда дунёда мендан бахтлироқ одам йўқ эди гўё. У бошқа қизлардан тубдан фарқ қиларди. Мени ана шу жиҳати ўзига ром этганди. ОҚир босиқ бўлиб ҳеч ҳам қаттиқ гапирмасди. Бошқа қизларга ўхшаб мода изидан қувмасди. ўртаҳол оила бўлгани учун борига қаноат қиларди. У билан кўп кўришмасдик. Фақат телефон орқали ҳар вақтда гаплашардик холос. Бундай бўлишига сабаб Гулзоданинг акалари қаттиққўл эди. Шунинг учун уларнинг уйи атрофида кечгача тентираб юрардим.

     Бир куни уйига совчилар келаётганини айтганида худди дадаси ҳозир совчиларга розилик бериб юборадигандай ойимга бу ҳақда айтдим. Кеч бўлишига қарамай ойим билан холамни уларникига жўнатдим. Аввалига рози бўлишмади. Нима эмиш ўзларига мос оилага узатишармиш. Уларнинг айтишича биз ўзига тўқ оила  бўлиб кейинчалик  Гулзодани камситар эмишмиз. Кейин билсак поччам  (холамнинг эри)  Гулзоданинг  дадасининг қадрдон дўсти, ҳам  курсдоши экан. Бу гапни эшитиб поччамни уларникига юбордим. Гулзода ҳам рози бўлгач поччамни юзидан ўтолмай рози бўлишди. Фотиҳа тўйи ўтгач орадан кўп ўтмай тўй куни ҳам белгиланди. Хурсандлигимдан ичимга сиҚмасдим. Аммо... барчаси тўсатдан рўй берди. Гулзода автоҳалокатга учраб 2 ой деганда ўзига келди. Аммо... (ҳатто бу гапни айтишга  ҳам  тилим бормайди). Гулзодани иккала оёғини ҳам кесиб ташлашди. Барибир бўлмади. Аҳволи кундан кунга оғирлашиб борди ва мени бир умрга бевафо дунёда ёлғиз ташлаб кетди ҳануз уни ўлими олдидаги чеҳраси кўз олдимдан кетмайди. Јанча ҳаракат қилмай уни унута олмаяпман. Мана бу воқеага ҳам  3 йил бўлди. ҳали ҳам уни ёди билан яшаяпман. Уйдагиларим уйлантириш ҳаракатига тушишган менга эса барибир.  Онам энди уни унутишимни ўлганнинг орқасидан ўлиб бўлмаслигини ҳаётимни йўлга қўйишимни қанча уқтирмасин бари бефойда. Қанча ҳаракат қилмай уни унута олмаяпман. Ҳаёт эса давом этар мен эса  тирик ҳайкал бўлиб яшаяпман.Нима қилай. Нима қилсам уни унутаман. Қандай қилиб олдинги ҳолатимга қайтаман. Нима қилишга қандай йўл тутишга ҳайронман. Ота-онамни ҳам қийнаб юбордим. Менга маслаҳат беринг азизлар.

 Руслан, Сирдарё.

 

МЕНИ КЕЧИР...

      Қаюм, мени кечиринг. Мен сиз билан фақат дўстман. Бизнинг ўртамизда дўстликдан бошқа ришта бўлиши мумкин эмас. Чунки мени севганим бор. Бу ҳақда сизга дўст бўлишдан олдин айтганман. Энди эса севганим ҳам сиз билан алоқани узишимни айтди. Шунинг учун энди сиз билан ортиқ дўст бўла олмайман. Мени тўғри тушунинг. Кун келиб ўз бахтингизни албатта топасиз. Мен бунга аминман чунки сиз ажойиб инсонсиз. Мени тўғри тушунасиз деган умиддаман.

Сайёра, Навоий

 

Йигитларга ишонмай қўйдим.

      Соҳиб ака билан танишганимда эндигина университетни 1- курсини тамомлаган эдим. Уйга қайтгач ҳам Соҳиб ака билан телефон орқали гаплашиб турдим. Бу орада ўқиш бошланди. Энди учрашиб гаплашардик. Соҳиб акага ўзимга ишонгандай ишонардим. Севгининг кўзи кўр деганлари рост экан. Буни кеч англаб етдим. Чунки севги қулоқларимни кар кўзларимни кўр қилиб қўйганди. 

       ТуҚилган кунимни курсдошларим билан катта тантана билан нишонлашга келишдик. Туғилган кунимга Соҳиб акани ҳам таклиф этдим. Даврага қўлида гул билан Сойиб ака кириб келдилар. Хурсандлигимдан ўрнимдан туриб уларга пешвоз чиқдим. Аммо... Соҳиб ака ёнимдан индамай ўтиб биздан 2 стол нарида ўтирган қизнинг ёнига бориб гулни тутқатди. Јиз ҳам жилмайиб гулни олди. Нима қиларимни билмай дугоналарим олдида ҳижолат бўлмаслик учун бошловчининг ёнига бориб унга нимадир дедим. Нима деганимни ўзим ҳам билмайман. Гўё комадан энди чиққан беморга ўхшаб карахт эдим. Нега ундай қилди? У қиз ким? деган саволлар бутун ўй-ҳаёлимни банд этган эди. Яхшиям дугоналарим Соҳиб ака ҳақида билишмайди. Билишса борми... Туғилган куним ҳам татимади. Зўрма зўраки ўзимни хурсанд қилиб кўрсатардим. Аммо ичимни саволлар кемирарди. Эртасига Соҳиб акага қўнҚироқ қилдим аммо жавоб бермади. Шубҳа гумонлардан ҳалос бўлиш учун ўқишига излаб бордим. ўша қиз билан кулишиб лелаётган экан. Индамай ортимга қайтдим. Кечга яқин Соҳиб ака телефон қилиб ҳаммасини тушунтирдилар. У қиз дадасининг дўстининг қизи бўлиб болалигидан бир бирига  аталганини тез кунда тўйи бўлишини айтди. Сени ростдан севганман аммо дадамга қарши чиқолмайман деди. Кўз ёшларим юзимни юварди . Иккимизнинг ҳам  бир биримизга  охирги айтган  сўзимиз “Бахтли бўл”. Уни унитиш учун бор аламимни ўқишдан олдим. Вақт ҳамма нарсага даво деганлари рост экан. Ўозир уни эсламай ҳам қўйдим. Аммо уни деб йигитларга бўлган ишончим йўқолди.

Муҳаббат,Бухоро

 

Севгининг қудрати.

 

   Бир куни курсимизга янги талаба келди. Исми Аброр экан. Бошида бизга қўшилолмай ажралиб юрди. Аммо у билан тезда чиқишиб кетдик.  Курс раҳбарим Марҳабо опа уни  мени  ёнимга ўтказди. У менга   сирларини бемалол ишониб айтарди. Аввал ҳайрон бўлдим нимага менга сирларини айтяпти деб. Кейин ҳаммасини тушуниб етдим. Бир куни она тили фани ўқитувчимиз келмагани сабаб дарс бўлмади. Уйга эрта қайтдик. Аброр билан бирга қайтаётгандим уйга яқин қолганда қўлимга хат тутқазиб югуриб кетди. Уйга келиб хатни ўқисам мени севишини оиламга муносиб бўлиш учун университетда ўқишини ёзибди. ўзини ким деб ўйлаяпти  сен киму мен ким . Абрордан жаҳлим чиқди. Эртасига хатни ўқиб ҳаммани олдида изза қилдим. Ичимда баттар бўл ким айтди сени баланд дорга осил деб оқибати мана бунақа бўлади деб қилган ишимдан хурсанд эдим. Уни қанчалик хафа қилганимни ўйламабман ҳам. Чунки уни отаси ташлаб кетган бўлиб онаси акаси ва опаси билан бизнинг шаҳарга кўчиб келган эди. Ўар сафар менга келажакда ўқиб албатта катта одам бўлишини онасини хурсанд қилишини айтарди. Шундан кейин Аброр 2-3 кун ўқишга келмади. Шунда унга ўрганиб қолганимни англаб етдим. Буни ич ичимдан ҳис қилсамда тан олгим келмасди.

Бир куни тўгаракдан қайтаётганимда анча кеч тушиб қолганди. Тез юриб кетаётгандим  ортимдан оёқ товуши эшитилди. Ортимдан 2-3 бола гап ота бошлади. Јўрққанимдан йиҚлаб юбордим. Шунда қаердандир Аброр пайдо бўлиб уларни адабини берди. Кейин уйимгача  кузатиб қўйди. Кейин билсам у мени ҳар куни кузатар экан. ўша кун ҳам  мени кузатиб келаётган экан. Ундан қилган ишим учун узр сўрадим. У  ўша кунни аллақачон унутиб юборганини мени ҳам унутишимни сўради.

    Ўозир у билан муносабатларимиз яхши. У менинг ҳалоскорим. Худо хоҳласа иккаламиз ҳам  битта университетга топширмоқчимиз.

Азиза, Тошкент.

 

Смс етаклаган севги.

 

      Бир куни телефонимга бегона рақамдан антиқа смс келди. ўқисам смсда “Салом асалим. Хайрли тонг. Яхши дам олдингми. Дарсдан чиқиб ёнингга бораман. Зериккан бўлсанг шаҳар айлантираман”.

      Кимдир адашиб юборган бўлса керак деб ўчириб ташладим. Дарсдан чиқиб дугоналарим билан музқаймоқ ейишга бордик. Шу пайт телефоним жиринглади.  Четга чиқиб кўтардим ҳеч ким гапирмайди нуқул мусиқа қўйиб қўйади. Жаҳлим чиқиб номерга қарасам  эрталаб смс келган номер экан. Кимдир мен билан ҳазиллашяпти деб ўйладим аммо бу ҳол яна такрорлангач унга смс  ёздим.

    “Яхши йигит дўкон тўла қўғирчоқ.. Сотиб олингда мусиқа қўйиб беринг миқ этмай эшитади. Аҳмоқ” .

      Бироз вақт ўтиб  ўша номердан яна телефон келди. Бошида аччиқ қилиб кўтармадим. Кейин қилган иши учун узр сўрар деган мақсадда кўтардим.

  • Салом. Узр яхши қиз. Синглимни янги номери сизнинг номерингиз билан ўхшаш экан фақат битта рақам фарқ қиларкан. Адашиб билмай сизга смс ёзибман. Сал олдин қилган ишим учун эса узр.
  • Ҳечқиси йўқ. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Мен ҳам сиздан смс учун узр сўрайман.                                                                                                    

          Шундан кейин тез-тез қўнғироқ қиладиган бўлди. Исми Козим экан. Шаҳар айлантириш учун қишлоқдан синглисини чақиртирган экан. Яқинда уйимга совчи жўнатишини айтди. Мен ҳозир жуда  бахтлиман. Смсдан айланай.

 

 Дилафрўз, Самарқанд.

Ўртамиздаги “девор”.

          Яқинда дугонамнинг йигити касалхонага тушиб қолди. Шунда дугонам уни кўргани бирга боришимни сўради. У билан бирга йигитини кўришга бирга бордим. Йигити  баланд бўйли келишган экан. Дугонамнинг йигити очиқкўнгиллиги боис у билан тезда чиқишиб кетдим ва у билан дўст тутиндик. Кун келиб бу дўстлик бошимга бало бўлишини ўйламабман ҳам. Уларга ҳавас қилардим чунки ўктам (дугонамнинг йигитининг исми)  дугонамни жуда авайларди. Гоҳида дугонам билан аразлашиб қолишса ўктам мендан дугонамнинг ҳол аҳволини сўраб турар агар бирор муаммоси бўлса ёрдам беришини уни гоҳида тушунмай қолиши ҳақида куйиниб гапирарди. Дўст сифатида унга ўз маслаҳатимни бериб дугонамни бироз эркалигини айтиб, кўнглини кўтариш учун уни севгандан кейин тушунасизда деб ҳазиллашиб қўярдим. Дугонамга ҳам у билан ярашиб олишини уни ҳам тушунишини айтардим. Аввалига у мени тўҚри тушунди кейинчалик  эса уларни муносабатларига аралашмаслигимни айтди. Гўёки уларни тортишиб қолишларига мен айбдордек бўлиб қолдим. Энг алам қилгани яқин дугонам мен ҳақимда шундай ўйлагани. Айбсиз айбдор бўлишдан ёмони йўқ экан. Шундан сўнг дугонам билан ўртамизда кўринмас девор пайдо бўлди. Иккимиз ҳам қанчалик ҳаракат қилмайлик барибир олдингидек бўлолмадик. Бу орада ўктам билан дўстлик риштасини ҳам уздим. Мен дўст сифатида уларни бахтли бўлишларини хоҳлардим холос. Буни иккаласига ҳам айтганман. Аммо буни дугонам тушунмади. Ўатто йигитига мен билан гаплашмаслигини айтибди. Эшитиб наҳотки шу гапни дугонам айтган бўлса деб ишонмадим аммо бунга кейинчалик амин бўлдим. Шунча гап сўзлар бўлиб ўтган бўлса ҳам дугонамни аввалгидек яхши кўраман гарчи дугонам мен билан аввалгидек бўлмаса ҳам. Бу ҳақда ўзига кўп бора айтганман. Энг ёмони бир йигитни деб дугонам иккимизнинг орамизга совуқчилик тушгани қолди. Аммо буни дугонам тушунмаяпти. Нима қилишга бошим қотиб қолди. Јаерда хатога йўл қўйдим. Балки бошида дўст бўлмаслигим керакмиди деб ўйлаб қоламан. Яна ким билсин. Менга маслаҳат беринг нима қилсам дугонам билан яна аввалгидек иноқлашиб кетаман.                                      

 Ҳилола, Қашқадарё.              

 

Лола Қўзиева ёзиб олди.