ТАҚИҚЛАНАДИГАН 3 НАРСА!!!


Болаларингизнинг ўрнига қилиш мумкин бўлмаган нарсалар нима?


1.ҲЕЧ ҚАЧОН УНИНГ ЎРНИГА УЙ ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРМАНГ.

 

Бу нафақат унинг ўрнига ёзиб бериш ёки мисолларни ишлаб беришга таълуқли, балки расмларни ҳам унинг ўрнига чизиб берманг! У ниманидир уддалай олмаётган бўлса тушунтириш беринг холос! Унинг ўрнига бажарсангиз уни ожиз қилиб қўясиз. У доим сизга суяниб қолади. Ахир, сиз уни мустақил, ўзи қарор қабул қилишни уддасидан чиқа оладиган комил инсон бўлишини истайсизку!


2.БОЛАНИНГ ЎРНИГА ЖАВОБ БЕРМАНГ.

 

Агар фарзандингизнинг ёшини ёки исмини сўрашса унинг ўрнига жавоб берманг, савол сизга эмас унга берилди. Унинг ўзига жавоб бериш имконини беринг. Уни мажбурлаб эмас юмшоқлик билан жавоб беришига унданг. Жавоб берганидан сўнг эса унинг бу ҳаракатини рағбатлантиринг, ўзи жавоб беришни ўргансин.

 

3.БОЛАНИНГИЗГА У ЁКИ БУ БОЛА БИЛАН ДЎСТ БЎЛИШ ЁКИ БЎЛМАСЛИГИНИ УҚТИРМАНГ!

 

Ҳа, эҳтимол бу фикр сизга маъқул келмас. Сиз болага дўст танлашни ўргатмасам у ёмон болалар билан дўст бўлади, дерсиз. Аслида эса болага мурғак чоғларида дўст танлашга ёрдам беришимиз мумкин. Каттароқ бўлгач тақиқ қўйсангиз у сизни дўстлари билан таништирмайдиган ва сир тутадиган бўлиши мумкин. Фарзандининг дўсти ёқмайдиган ота-оналарга шундай маслаҳат беришимиз мумкин. Фарзандингизнинг айнан сизга ёқмайдиган дўстини кўпроқ уйга таклиф қилинг, улар назоратингизда бўлишади, уларнинг ножўя ҳаракатларни уларга дўст тутиниб тўғрилашингиз мумкин.

Лайло Рустамова тайёрлади. Мусаввир - Нодира Мирзаева.