Танганинг бир тарафига сиғадиган Дунёмиз бор


  "Китоб дунёси" газетасининг Бош муҳаррири, Хосият РУСТАМОВА:

   "Мен дунёни жуда катта деб ўйлардим. Мен билган дунёнинг Осмонлари шу қадар баланд эдики, унга қараш ҳам қўрқинчли эди! Мусибат бутун бир инсониятни бир жойга йиғди. Бугун кўриб турибманки, танганинг бир тарафига сиғадиган Дунёмиз бор! Бизлар эса ҳеч киммиз! Аммо, яна бир нарсани ҳис қиляпманки, юрагимизда ўликни тирилтира оладиган Меҳримиз, бугун яшаб туришимиз ва атрофимиздагилар, узоқдаги яқинларимиз учун зарур бўлиб турган Муҳаббатимиз бор. Бугунги кунда қуёш нури қанчалик зарур бўлса, бир-биримизга бўлган меҳр-муҳаббат ҳам шу қадар аҳамиятлидир. Менинг азиз Дўстларим – Бутун Дунё шоир-ёзувчилари! Бугун Сизларни Меҳр-Муҳаббат, Инсониятни асраб қолиш, Планета хавфсизлиги учун ҳажми 2-3 коғоздан иборат бўлган асар ёзишга чақираман! Биз, ўзимиз билмаган ҳолда кимларгадир малҳам бўлишимиз, Шоир-ёзувчилар бутун коинотни асраб қолишимиз мумкинлигини, меҳр-муҳаббатга ҳеч қачон, ҳеч қандай вирус юқмаслигини исботлашимиз керак! Биз бутун Инсониятни кўзлари ёшсиз кўргимиз келаётганини ёзганларимизда акс эттирайлик! Сизларни чин қалбим билан севаман! " 
 
   Хосият Рустамова 2020 йили таҳририят номидан мазкур ташаббус билан чиқиб, дунё аҳлига мурожаат қилган. Ушбу чақириқ бир неча тилларга таржима қилинган ва тарқатилган, шундан сўнг таҳририят почтасига дунёнинг ҳар тарафидан фикрлар оқиб келмоқда. Юртимиздаги ёзувчи-шоирларни ҳам ушбу мавзу атрофида бирлашишга чақирган.
    “Китоб дунёси” газетасининг Бош муҳаррири, Ўзбекистон ва Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, таржимон - Хосият Рустамова пандемия давридаги ташаббуси туфайли жаҳон адабиётининг вакиллари томонидан, хусусан, Африка вазирлиги, АҚШ адиблари, Испания ёзувчилари, Озарбайжон ва Туркия ҳамда бошқа кўплаб ташкилотлар тарафидан мукофотланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот