ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИДА


Борлигим, кимлигим, 
Бўлиб намоён
Мақсадим, ниятим,
Барчага аён.
Битилган орзулар
Бахт-ла ёнма-ён
Ўзбекистон
Конституциясида!
Истиқлол туфайли 
Ёришди само.
Қайтадан туғилди
Бахт қуши хумо,
Ўз тилим, ўз элим
Қудратли ҳимо,
Ўзбекистон 
Конституциясида.
Битилган ҳар ирқу–
Миллат тенглиги.
Айтилган ўзбекнинг
Бағрикенглиги,
Эътиқод қудрати,
Инсон “Мен”лиги,
Ўзбекистон 
Конституциясида
Темур давлатидир 
Унга пойдевор.
Имондир унинг-чун
Асос–устувор.
Адолат удумдир,
Шонга сазовор,
Ўзбекистон
Конституциясида
Ҳуқуқлар, бурчларнинг
Мезони бордир.
Ватанга қалқонлик
Номус ва ордир.
Ёзилган тинч меҳнат,
Барчага ёрдир,
Ўзбекистон 
Конституциясида
Ҳеч кимдан кам эмас,
Бўлмагаймиз кам,
Авлодлар риштаси 
Боғланган маҳкам.
Илму фан, касб-ҳунар
Ёшларга ҳамдам,
Ўзбекистон 
Конституциясида.
Обод масканларда
Бежирим уйлар.
Ватанни тараннум
Этгувчи куйлар.
Ҳар соҳа юксалар,
Кўрсатар бўйлар,
Ўзбекистон 
Конституциясида.
Борлигим, кимлигим, 
Бўлиб намоён,
Мақсадим, ниятим,
Барчага аён.
Битилган орзулар
Бахт-ла ёнма-ён,
Ўзбекистон
Конституциясида!

Дадахон ЁҚУБОВ - Ўзбекистон санъат арбоби, тележурналист. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот