Мусаллам Дадажоновага табрик


  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг серқирра ижодкори, маҳоратли актриса - Мусаллам Дадажоновани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!

  Мусаллам Дадажоновага узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик  ва ижодий ютуқлар тилаймиз!

  Камоли эҳтиром ила - Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

 Маълумот: Мусаллам Шириновна Дадажонова  1985 йилнинг 30 март куни Бухоро вилоятидаги Шофиркон туманида таваллуд топган. 
  Маълумоти олий. 2007 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган.  
  Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқали театрида 2007 йилдан буён ишлайди.
   Мусаллам Дадажонова театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Қизи борнинг-нози бор”да Гулруҳ, “Аршин мол олан”да Тилле, “Осмонга сиғмаган қуш”да Қурбоной, “Меҳр нури”да Шарофат, “Олифта”да Қумри, Қўчқор Норқобилнинг "Айёргина аёллар" Сарви ва бошқа спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.
  Айниқса, унинг “Олифта” спектаклидаги Қумри образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.
  Шунингдек, телеэкранларимиз орқали намойиш этиладиган “Оталар сўзи - ақлнинг кўзи”, “Кунларнинг бирида”, “Умр манзаралари” телетуркумларида суратга тушган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот