Адлия ифтихори


Адлия ифтихори

8 январь – мустақил Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташкил этилган кун. 

Қўчқор Норқобил,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист

Ҳар инсоннинг ҳуқуқи бор, эрки бор,
Шу эрк ичра келажаги, кўрки бор.
Одилликни баланд тутган Ватанда
Халқ шодлиги, байрам, ўйин-кулгу бор.

Сен миллатнинг бахти бўлгин, Адолат,
Шараф-шони, тахти бўлгин, Адолат!

Ҳар нарсадан Инсон қадри улуғдир,
Шу улуғлик ичра меҳр уруғдир.
Меҳр сочсанг, қалб қуёшин очар эл,
Эл билан бўл, ризқ-насибанг тўлуғдир.

Сен миллатнинг бахти бўлгин, Адолат,
Меҳр тожли тахти бўлгин, Адолат!

Адлия — бу халқ тилида одиллик,
Кимки одил, эл олдида қадди тик.
Элга энгаш, елка тутгин, эй, Инсон,
Элдан айро бўлганларнинг қадри йўқ!

Сен миллатнинг бахти бўлгин, Адолат,
Қадр отли тахти бўлгин, Адолат!

Қонун, қарор, неки муҳим ҳужжатлар,
Халқни излаб, халққа қилса хизматлар.
Биз таъзимда! Ватан рози, халқ рози,
Қутлуғ бўлсин шундай ҳурмат-иззатлар.

Адлиянинг қарори бўл, Адолат,
Ёруғ йўлда борари бўл, Адолат!

Одилликда қанча файзу ҳикмат бор,
Шу ҳикматда Ватан деган қисмат бор.
Халқинг рози бўлса қилар ишингдан
Бундан буюк айтгин, қандай нисбат бор?!

Адлиянинг кўзи бўлгин, Адолат,
Мудом ёруғ юзи бўлгин, Адолат!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот