МИХ ҲАҚИДА ҚИССА


 

     Бир шаҳарда одамлар гўзал бир бино қуришибди. У жуда кўркам эди. Устунлари, нақшлари, гумбазлари, пештоқлар, хуллас ҳамма ҳамма нарсаси жуда гўзал эди. Келган одамлар устунларни, чиройли бўёқлар билан чизилган нақшларни, пардаларию пештоқларини мақтар эди.Лекин, бинони энг баланд қисмида томга қоқилган бир мих ҳақида ҳеч ким гапирмасди. Бир куни мих ўйлаб қолибди: “ ҳамма қисмларни, ҳатто оёқни тагида ётган гиламни ҳам мақташади, мен ҳақимда биров эсламайди ҳам.Демак мени бу бинога бирор фойдам йўқ”, деб турган жойидан суғрилиб ўзини пастга ташлабди.Ўша куни қаттиқ шамол бўлиб, михсиз қолган томни ўша қисмини шамол учириб юборибди, қаттиқ ёмғир ёғиб хонани ичига кўп сув кирибди.
Бўёқлар бўялиб кетибди, гиламлар лойқага ботибди, пардаларни расвоси чиқиб, пештоқларгача зарар кўрибди.Ва мих буларни кўриб, одамлар уни гапирмагани, у ҳақида билмагани билан унинг бу хонага аҳамияти қанчалигини англабди.Ҳаётда ҳам мумкин бизни биров илғар, биров илғамас, биров билар биров билмас, лекин ҳар бир инсонни бу ҳаётда ўз ўрни бор, у шу жамиятни муҳим бир бўлаги ҳисобланади..

 

Феруза СОБИТОВА