Ориф Раҳмонга табрик!


   Ўзбекистон Давлат Сатира театри ва кино актёри - Ориф Раҳмонни таваллуд топган куни билан табриклаймиз! 
  Ориф Раҳмонга метиндек мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз! Мартабаси баланд бўлишини, театр, фильм ва сериаллардаги роллари орқали мухлислар қалбини хушнуд қилиб юришини, мухтасар қилиб айтганда, Орифга энг эзгу тилакларни тилаб қоламиз! 

   Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.  

   Маълумот: Ўзбекистон Давлат Сатира театри ва кино актёри, "Тошкент" телеканалидаги "Бошқача шоу" кўрсатувининг бошловчиси - Ориф Раҳмон - 1981 йилнинг 9 январида Самарқанд вилоят, Ургут туманидаги Торинжак қишлоғида дунёга келган.
   1988-1998 йиллар С. Айний номидаги мактабда ўқиган. 1998-2000 йиллари Ургут туманидаги ҳунарманчилик лицейини рассомчилик бўлимини, 2001-2005 йиллар Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат театр ва рассомчилик санъати институти (ҳозирги Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти)ни битириб, 2005 йилдан буён Ўзбекистон Давлат Сатира театрида фаолият юритиб келмоқда.
    2016-2018 йилларда Ўзбеккино қошидаги "Киноактёр театр студияси"да режиссёр - С. Мелиев бошчилигидаги театрда ҳам ишлаган ва "Тошкент" телеканалидаги "Бошқача шоу" кўрсатувида бошловчилик қилган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот