Шоира Исаковага табрик


     Психолог - Шоира Исаковани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз.
     Шоирахонга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига ривож тилаймиз!

     Маълумот: Шоира Исакова 1974 йилнинг 21 Август куни Тошкент вилоятидаги Қибрай туманида туғилган.

Психолог Шоира Исаковадан тавсиялар. 

ЎЗИНГИЗГА ИШОНИНГ!!!


- Менинг қўлимдан ҳеч иш келмайди, деган гапингизни бугундан  унутинг.
- Бу ишни мен уддалай олмайман, менда ўхшамайди, чунки авваллари ҳам ўхшамаган.
- Ҳаётда мен кўп нарсани йўкотдим, эндиям йўкотишни хоҳламайман.
- Бу сўзлардан, бугундан бошлаб воз кечинг.Чунки йўколадиган, йўкотадиган ҳеч нарса йуқ.
- Сизда факат ақл-идрок, дарс ва натижа бор, холос.
    Барча сиз босиб ўтган йўллар, ўтган дарслар, эришган натижалар сизни яшашга ўргатади. 
- Барча кийинчиликлар, тўсиқлар, бирор бир дарсни олиш учун, тушуниш учун берилади. Барча  тўсиқ ва қийинчиликлар сизни тоблантириб, руҳиятингизни юксалтиришга хизмат қилади ва гўзаллик яратади.
- Буларнинг барчасидан секинлик билан ўтиб олиш талаб қилинади.
     Шунинг учун аламдан, нафратдан, руҳан устувор бўлишингизга тўсқинлиқ қилаетган, яшашга халақит бераётган холатлардан воз кечинг. 
- Ўйлашни, ўзингизга қайта қайта савол беришни бугундан бошлаб тўхтатинг.
- Ўзингизни бахтсизман дейишни тўхтатинг, чунки буни бари ёлғон.
- Сиз Омадлисиз !
- Сиз Бахтлисиз !
- Сиз ҳозир бўлишингиз керак бўлган жойдасиз !
     Ҳаммаси ўз қўлингизда!!! 

Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос хислатлари

1-Бошқалар омадсизлик деб билган нарсаларни, 
улар ҳаёт сабоқлари деб ҳисоблашади. 
2-Бошқалар қила олмаган ишни, улар йўлини қидиришади шунчаки қўл силтаб кетишмайди. 
3-Улар аниқ ўйланган режаларни қабул қилишади. 
4- Бошқалар омадни кутиб ўтирса, улар омадни ўзлари қидиришади.
5-Бошқалар каби уларда ҳам қўрқув бор. Лекин қўрқув уларни бошқаришига йўл қўйишмайди. Улар қўрқувни шунчаки ҳавотирланиш деб ҳисоблашади.
6-Улар муаммолардан қочишмайди, аксинча уларга тик қарашади.
7-Улар оптимист одамлар, шу сабабли ҳар нарсани фойдали томонини кўра олишади.
8-Улар бутун умр ўрганишда чарчамайдилар. Ҳар қандай ҳаётий тажриба улар учун дарсдир. 
9-Улар ўз ишларини ортга сурмайдилар, бундан кўринадики улар ҳаётда бирор нарсани кутиб яшашмайди. 
10-Улар ўзларини қандай ҳис қилишларидан қатъи назар, қилишлари керак бўлган ишни қиладилар.        

Эркаклар ва аёллар орасидаги фарқ  

     Эркаклар ва аёллар орасида фарқ жудаям кўп. Америкалик комик ва никоҳ эксперти Марк Гангор эркак ва аёлларнинг мия тузилишида ҳам фарқ бор, деб ҳисоблайди. У ўз нуқтаи назарини қуйидагича ифодалаган.
    "Аёллар — эркакларга қараганда анча мураккаб мавжудот. Эркакларнинг тузилиши соддароқ. Уларнинг орасидаги энг катта фарқ эса фикрлашларидадир.
   Эркаклардан бошлаймиз. Эркакларнинг мияси кичкина қутичалардан ташкил топган. Ҳар бир нарсанинг ўз қутичаси бор. Машина учун, пул учун, иш учун, аёллар учун, фарзандлар учун – хуллас ҳар бир нарсанинг ўз қутичаси бор. Яна бир қоида ҳам бор: қутичалар бир-бирига тегмаслиги керак! Эркак бирор аниқ масалани муҳокама қилаётганида айнан ўша нарсага тааллуқли қутичани очади ва фақат мана шу қутича ичидаги нарсани муҳокама қилади! Сўнгра қутичани ёпиб, эҳтиёткорлик билан жойига қўяди!
     Аёлларнинг мияси бошқача тузилган. Аёлларнинг мияси – кўпгина симлардан иборат катта ғалтак. Бу ерда ҳамма нарса бир-бирига уланган: машина ишга, болалар бувисига, ҳамма нарса бир-бири билан боғлиқ. Бу худди ҳиссиётлар кучи билан ишловчи юқори тезликдаги интернетга ўхшайди. Аёллар ҳамма нарсани эслаб қолишларининг сабабларидан бири мана шу. Чунки ҳиссиёт билан боғлиқ ҳамма нарса хотирада қолади.
    Энг асосийси, эркакларнинг миясида яна бир қути бўлиб, бу қути ҳақида аксарият аёллар билишмайди. Бу қути бўм-бўш туради. Ростдан ҳам. Бу қути „Ҳеч нарса йўқ қути" деб аталади. Барча қутичалар ичида эркакларнинг энг севимли қутиси шу бўлади. Шунинг учун ҳам эркаклар балиқ овига боришади ёки телевизор олдида ўтиришади. Аёллар бундай қила олишмайди. Улар "Ҳеч нарса йўқ қути”ни тушунишмайди. Шунинг учун аёллар ҳеч нарса қилмай бекор ўтирган эркакларни кўрганида асаблари бузилади!”         

ТАРБИЯ

👉Фарзандингиз тортинчоқми демак сиз уни кам қучоқлаб, кам ўпар экансиз.
👉Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими демак сиз уни шижоатлантирмас экансиз.
👉Фарзандингиз бошқаларга тажовуз қиляптими демак сиз унга қайсарлик қилар экансиз.
👉Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими демак сиз унга кўп бақирар экансиз.
👉Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми демак сиз уни кам эркалайсиз экан.
👉Фарзандингиз ўғирлик қилдими демак сиз унга нарса беришда уқувсизлик қилгансиз.
👉Фарзандингиз бахилми демак сиз у билан шериклик ишини беэътибор қолдиргансиз.
👉Фарзандингиз заифми демак сиз унга кўп таҳдид қилар экансиз.
👉Фарзандингиз доимо ғазабланадиган бўлиб қолганми демак сиз уни мақтамай қўйгансиз.
👉Фарзандингиз қўрқоқми демак сиз уни ҳаддан зиёд кўп ҳимоя қилар экансиз.
👉Фарзандингиз сизга итоат қилмаяптими демак сиз кўп нарса талаб қилиб юборяпсиз экан.
👉Фарзандингиз ёлғон гапиряптими демак сиз уни кўп тергаяпсиз экан.
👉Фарзандингиз гапиришда нўноқми демак сиз у билан кам гаплашар экансиз.Фарзанд тарбиясида эътиборли бўлинг, у сизнинг келажагингиз! 

Душманларингизни таниб олинг!

     Сизнинг энг хавфли душманларингиз ён - верингизда  юриб адоват кўзи билан  қараётган  айрим кимсалар эмас, балки миянгизга  ўрнашиб олиб, зимдан иш битираётган, руҳингиз ва жисмингиз  қалъасини  кемираётган  ҳар турли нохуш, ножўя, салбий  фикрлардир. Сизнинг буткул қисматингизни, ҳаётда нималарга эришишингиз мумкинлигини, соғ ёки носоғлигингизни, ҳатто ер юзида  неча йил нафас олишингизни ҳам кўпроқ шу фикрлар  белгилайди. 
   Умрнинг қадрига етмаслик, ҳаётдан, ўзидан, одамлардан, тақдирдан норозилик, қониқмаслик, ношукурлик, бошқаларни кўра олмаслик, уларга нисбатан адоват, ғазаб, гина-кудурат, тажанглик, бесарамжонлик, бехаловатлик, умидсизлик, қўрқув, ожизлик, ғам-ғусса… Бу хилдаги  туйғуларни ифода этувчи фикр ва қарашлар Сизга ирсият туфайли, болаликда нотўғри  таълим-тарбия натижасида, атрофдаги одамлар таъсирида (давр, муҳит  шароит ёки  ҳаётий тажриба  туфайли) сингдирилган бўлиши мумкин. Бу ғаламис  фикрлар  йиллар ўтган сайин  тобора илдиз отиб, онг ва қалбингизни забт этиб, заҳарлаб чуқур ўпқондай ўз домига тортиб, охир-оқибатда  ҳалокатга  маҳкум этади. 
    Сиз бу душманларингиздан халос бўлмай, фикрлаш тарзингизни ўзгартирмай туриб, чин маънода бахтли бўлолмайсиз. Ишни айнан шундан бошлаш керак: сеҳрли калит худди шу ерда! Фикрлар рангли кўзойнакларга ўхшайди. Қайси кўзойнакни  тақсангиз, дунё сизга ўша рангда кўринади. Ҳаммаси  фикр ва ниятингизга боғлиқ! Ўзингизга паст назар билан қарасангиз, ҳеч қачон юксакликка кўтарила олмайсиз. Муваффақиятга  ишонмай туриб  ғалаба қозониш қийин. Касаллик ҳақида ўйласангиз, албатта бирор дардга йўлиқасиз. Одамларга қайси кўз билан боқсангиз, улар ҳам Сизга ўша тарафини намойиш этишади. 
     Демак, бахтга эришмоқ учун бахт ҳақида ўйлаш, онг ва қалбни яхши ниятлар билан тўлдириш, шодлик-қувонч, ҳузур-ҳаловат, шукроналик, қаноат, умид-ишонч, меҳр-муҳаббат, ғайрат ва шижоат ҳақидаги фикрларни ёрдамга чорлаш  керак.             










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот