ИММУНО- БИОХИМИЯ ЛАБОРАТОРИЯСИ


Таҳлил ва ташхис
                              
   Мамлакатимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатиш савияси ва самарадорлигини ошириш борасида кўплаб аниқ тадбирлар амалга оширилмоқда .Бу ўз навбатида , соҳадаги ислоҳатларни сифат жиҳатидан  юқори даражага кўтариш , аҳолининг барча қатламларини тиббий хизмат билан қамраб олиш имкониятларини янада кенгайтирмоқда.Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш тадбирлари, айниқса, кейинги йилларда асосан худудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат қамраб олиш, тиббиёт муассасаларини  моддий -техник базасини мустаҳкамлаш сингари янгиланишлар билан амалга оширилмоқда. Бунинг учун биринчи навбатда янги даволаниш муассасалари барпо этилмоқда. Тиббий хизматларни тури ҳамда кўлами кенгаймоқда.Беморларни даволаш , уларни ижтимоий, тиббий муҳафаза қилиш энг долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Айниқса, тўғри ташҳис қўйишда замонавий , тиббий асбоб- ускуналар билан жиҳозланган лабораторияларнинг замон талабига мос ва хос қилиб ташкил этиш зарурлиги бирламчи амаллардан биридир.Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий амалий тиббиёт марказининг  Иммуно - биохимия лабораторияси бўлими  тиббиёт ходимларининг пандимия даврида олиб бораётган  ишлари таҳсинга лойиқ. Мазкур лаборатория врачлари томонидан беморлар  топширган  таҳлилларига қараб,аниқ, сифатли  тўғри ташҳис қўйилади. Шунинг баробарида тиббиётчиларимиз олдиларидаги масъулиятли  вазифаларини чуқур англаб, фаолият кўрсатиб келишмоқда.
   Дастлаб, Иммунология лабораторияси 1977 йилда  РОИМ да ташкил этилган эди. Мазкур лабораториянинг илмий шаклланишида профессор – А.Николоев ва экспериментал кимётерапия лаборатория мудири тиббиёт фанлари номзоди- Р.Алимовларнинг ҳиссаси катта бўлган. Лабораториянинг клиник ва биохимик таҳлиларининг  асосчисилари  профессорлар: М.Милан, А.Кенникова ва Н.Ходжаевлар бўлган.  Мазкур марказий лабораторияда экспресс лаборатория мавжуд бўлиб, жарроҳлик амалиётидан кейинги реаниматцион беморларга тезлик билан  тиббий хизмат кўрсатишади. Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий- амалий тиббиёт марказининг Иммоно- биохимия лабораторияси 2013 йил январ ойидан  Иммино- диогностика ва клиник- диогностика лобараториялари бирлаштирилиб, Иммоно- биохимия лобараторияси тизмида ташкил этилди. Ҳозирги кунда мазкур лабораторияда 10 нафар олий тоифали шифокорлар, 15 нафар кўп йиллик тажрибага эга лобарант- ҳамширалар фаолият кўрсатиб келмоқда. 
-    Барча яхши тилакли инсонлар элнинг саломатлигини юртнинг асосий бойлиги деб ҳисоблайди. Шу боис, мамлакатимизда аҳолининг соғлигини асраш учун , тиббий хизмат кўрсатиш сифатини  айниқса, тўғри ташхис қўйишда аниқ таҳлил натижасини аниқлаш энг муҳим омилдир, - дейди лаборатория мудири – Музаффар УМАРОВ.- Аҳолининг топширилган барча  қон таҳлилларини замонавий  юқори тиббий техник асбоб- ускуналар билан жиҳозланган  лабораторияларда текширишни амалга оширсак, ташҳис қўйишдаги энг керакли натижани бера оламиз. Шунинг учун авваломбор фаолиятимизни тўғри ва қулай йўналтириб олганмиз. Бўлимимиз  замонавий тиббий асбоб- ускуналар билан биргаликда анализаторлар билан ҳам жиҳозланган. Шароитлар етарли бўлганлиги сабабли юқори даражада тез ва самарали таҳлил натижаларини бажариб келмоқдамиз.

– умумий қон текшириш:
– умумий сийдик текшириш:
– биокимёвий қон текшириш;
– коагулограмма;
– қон ивиши вақтлапи;
– биринчи иммунология таҳлиллари;
– қон гуруҳи ва Rh oмил;
-IFA-OIV;
-IFA-HbsAg;
-IFA-HCV;
– OIV, HbsAg va HCV  тестларни экспресс  текшириш:
-Онкомаркер;
-Гормонлар:
- COVID- 19 га анти танача ва вирус RNK си РСК усулида текширувлар олиб борилади.      Лабораторияда бир кунда мингдан зиёд таҳлиллар бажарилмоқда.
   Ҳозирги пандемия шароитида ушбу  Иммоно- биохимия лабораторияси иш соатларини ошириб, манзилли таҳлил олишни ҳам йўлга қўйган. Демак, намунали ва сифатли тиббий хизматни самарадорлигини оширишмоқда.
   Ҳар бир инсоннинг нияти холис бўлса, орзулари эзгу бўлса, руҳияти тетик бўлса у албатта орзуларига эришади, дарддан ҳалос бўлади.Аҳолига сидқидилдан тиббий хизмат кўрсатиб келаётган Музаффар Умаров  ва у бошчилик қилиб келаётган жамоага  келгусидаги фаолиятларига омадлар тилаб қоламиз.

                                                           Холида ҚОБУЛОВА, журналист.