УСТОЗ АБДУЛЛА ОРИПОВ ВАФОТИГА


Шукур Қурбон

УСТОЗ АБДУЛЛА ОРИПОВ ВАФОТИГА

Мустабид давр-ла курашиб мағрур,
Чекс-да ғам-коиш, куйлаган масрур,
Ёзиб мустақл юрт мадҳиясини,
Туйган олам аро тенги йўқ сурур.
Мўьжиза кўрсатиб сўз санъатида,
Ошуфта дилларни айлагану лол,
!Янги Навоий бу!...” – десалар ҳатто
Аҳли манига-да келмаган малол.
Иқтидор неъматин улуғин бериб,
Сийлаган Аллоҳим билониҳоя,
Ҳасадгўйлар лак-лак ёнида юриб,
Уринган шанига солай деб соя.
Ҳато қилишини кутишиб узоқ,
Мақсадга етолмай қанчаси ўтгач,
Қанчаси мункиллаб, мунғайиб, э воҳ!
Кексайган чоғда ҳам безовта этгач,
Иймонин сақлаш-чун тоғу тошларда
Қўй боқиб юргандек мўмин-мусулмон,
Ҳасталик баҳона қанча шаҳарда
Кезди дунё бўйлаб бу устоз сарсон.
Ибн Сино юрти – Ўзбекистонда,
Наҳот топилмасди шоирга даво.
Соддагина ҳалқим қолди армонда,
Билмай надир бундай юришдан маъно.
Ўлан тўшагидан нарида – ўзга
Ва олис гўшада узилди жони.
Кўпларнинг кўз ёши келмади кўзга.
Жўшди кўнгилларда қайғу тўфони.
Ва тобут пойида мухлислар гирён,
Шогирдлар аламдан қолдилар гангиб.
Тупроқ тортилганда она қабристон –
Чиғатой оҳ тортиб юборди чангиб.
Дунё бирдан бўшаб қолгандек худди,
Чексиз сукунатга тўлди ҳаммаёқ.
Қуръон  тиловатин юраклар ютди.
Юксалди мунғайиб бир уюм тупроқ.
Ва лекин бу не ҳол? Шунда дафъатан
Мунглилар лаб тишлаб кўзин ёшлади.
Дарахтлару гуллар, йўллар тилидан
Устоз сатрлри янграй бошлади.

5-10 ноябрь 2016 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот