ТАБИАТНИНГ ЎЗИ ТАБИБМИ? ЁХУД ГИЁҲЛАР КЎПАЙТИРИЛАДИМИ?


  Болалигимизда бошимиз оғриса онам ялпизли чой, шамолласак наъматакли шарбат, бўйимиз ўсиши учун жийдали дамлама тайёрлаб берарди.  Аслида ҳар бир ўт доривор эканлигини энди англаяпмиз.
  Наманган вилояти Поп ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги ва Фарғона вилояти Учкўприк тумани “Меҳригиё” хусусий корхонасида “Доривор ўсимликларни етиштириш тайёрлаш ва бирламчи қайта ишлаш, кластерлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда соҳага ёшларни жалб этиш” борасида кўргазмали амалий семинарда барча эътибор шифобахш гиёҳларга қаратилди.
  Поп туманининг Чодак қишлоғидаги ўрмон хўжалигининг доривор ўсимликларни кўпайтиришаётгани, сифатли қуритаётгани, қадоқлашганининг гувоҳи бўлдик. 
— Поп ўрмон хўжалиги экиб, кўпайтириш билан бирга шартнома асосида ишлаб чиқарувчи фирмаларга ҳам талаб ва таклиф асосида тарқатади, — дейди доришунос Абдурашид Худойберганов.
  Бугунги кунда имкониятлар кўп. Бир пайтлар ким табиблик қилса жиноий жавобгарликка тортиларди. Бугун эса аксинча Халқ табобати ўқув марказларида ўқитилиб, қўлига ҳужжат берилиб, табибчилик қилишига рухсат бериляпти. Республикамизда 300 дан зиёд табиблармиз бор. 
  Аслида ҳар бир ўсимликнинг илдизи, барги, гули нимага даво эканлигини билишимиз лозим. Шундагина биз доривор гиёҳлардан тўғри фойдаланардик.
  Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида лавандазорлар барпо қилинди. Лаванда тиббиётда, парфюмерияда ва озиқ-овқат саноатида қўлланилади. Ушбу шифобахш ўсимликни етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган “Меҳригиё” кичик корхонасини ҳам кўришга муваффақ бўлдик. 
  Лавандадан тайёрланган табиий маҳсулотлар билан танишдик. Ўзбекистонда илк маротаба Фарғонада лаванда гуллар фестивали бўлиб ўтяпти. Лаванда ҳидлари қон босими ва юрак уришини пасайтириш хусусиятига эгалигини ҳам билиб олдик. 
  Хуллас, минг марта эшитгандан кўра бир марта кўрган афзал дейишади. Фарғонага бориб “Саломатлик боғи”га ташриф буюринг ва ўз кўзингиз билан лавандазорни кўринг!

Хонбиби ҲИММАТ қизи










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Маълумот