Халқаро саратонга чалинган болалар куни


  15 февраль - Халқаро саратонга чалинган болалар куни ҳар йили дунё мамлакатларининг барчасида нишонланади. Бу сана биринчи бўлиб тақвимда 2001 йилда Бутунжаҳон саратонга чалинган болалар ота-оналари бирлашмаси ташаббуси билан пайдо бўлган.(ICCCРО). Бугунги кунда саратонга чалинган болалар куни 40дан ортиқ давлатларда Халқаро болалар саратони онкологлар жамияти ҳомийлигида ўтказилади.
 Тиббиёт статистикасига кўра, ҳар йили дунёда 200 мингдан ортиқ бола саратонга чалинади ва улардан ярми вафот этади. Тўғри ва ўз вақтида қўйилган ташхис онкология касалликларини муваффақиятли даволанишининг асосий омили  ҳисобланади. Касаллик биринчи ёки иккинчи даражада аниқланса, у кўпинча ижобий натижага олиб келади. Бироқ, саратоннинг ўндан бир қисми учинчи даражада намоён бўлади, бемор болаларнинг 8 фоизида  фақатгина касалликнинг тўртинчи даражасидагина ташхис маълум бўлади. Онкологиянинг мураккаблиги шундаки, бу касалликнинг турлари 200га яқин ва касаллик инсон танасининг хоҳлаган қисмида бошланиши мумкин. Ёш болаларда асосан оққон (лейкемия) касаллиги учрайди.
   Ҳар йили онкологик касалликлар натижасида 100 минг ўсмирлар орасидан 12-15тасида саратон хасталиги аниқланмоқда. Даволанишнинг замонавий усуллари орқали касалланган болаларнинг муайян қисми тузалиб кетишига муваффақ бўлинмоқда. Вафот этганларни ҳам сақлаб қолиш мумкин бўлар, лекин маблағ, донор қони ва малакали тиббиёт ёрдами етишмаслиги сабабли, бунинг иложи бўлмаётгани ташвишли ҳол. Шуларни назарда тутиб, Халқаро саратонга чалинган болалар куни фаоллар ҳар бир имконияти бор ва кўнгли очиқ инсонларни қўлдан келган ёрдамларини аямасликларини: қон топшириш, хайрия фондига ёрдам бериш, маърифатпарварлик ишларини олиб боришга чақиришади. Кўпгина мамлакатларда шу куни хайрия фондлари ва кўнгиллилар кучи билан  турли акция ва байрамлар ўтказилади. Уларнинг мақсади - муаммонинг ечимига инсонларни жалб қилишгина эмас, бугунги кун тушкунлик куни эмас, балки болалар, уларнинг ота-оналари, шифокорлар ва ўзгалар касаллигига бефарқ бўлмаган барча инсонларнинг саратон устидан ғалаба қозонишга ундаш эканлигини кўрсатишдир.  










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот