Мультфильмлардаги тенгсизлик тарғиботи


 
Мультфильмлардаги тенгсизлик тарғиботи

     Олимлар болалар фильмларини ишлаб чиқараётган компанияларни тенгсизликни тарғиб қилишда айблашди.
     Тадқиқот натижаларига кўра,  Disney ва Pixar мультфильмлари камбағаллик ва табақалар ҳақида янглиш тасаввур уйғотиши ва шакллантириши мумкин, деган тўхтамга келишди.   
     Маълум бўлишича, мультфильм қаҳрамонларининг аксарияти олий табақа ва зодагонлар, кўпинча қироллик хонадонининг вакиллари. Фақат 4% қаҳрамонгина камбағал табақадан.
     Бу борада тадқиқот ўтказган тадқиқот раҳбари Жесси Стрейб жумладан шундай дейди: "Болаларда бой ва камбағаллар ҳақида ғалати тасаввур пайдо бўлган. Мультфильм таъсирида болаларда "бой одамлар ақлли ва меҳнаткаш, камбағаллар эса дангаса", деган тушунча пайдо бўлган ва америкалик камбағал оилаларнинг болалари ота-оналарини дангасаликда, кўп пул топмасликда айблашган".