ҚИЗЛАРГА ВАКЦИНА КЕРАКМИ?


     Ижтимоий тармоқларда тарқалган, қизларга вакцина қилдирмаслик тўғрисидаги видео асоссиз бўлиб чиқди. Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари, ЮНИСЕФ вакиллари ОАВ билан “Одам папиломаси вируси” (ВПЧ)га қарши вакцинани Ўзбекистонда тадбиқ этишнинг бошланиши мавзусида давра суҳбати ўтказди.
     Унда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти доценти Жамила Рахмонова “Одам папиломаси вируси (ВПЧ) — бачадон саратони вирусига қарши эмалашнинг зарурати ва аҳамияти” ҳақида гапирди. Шу пайтгача бу вакцина 102 та мамлакатда қилинган. Ўзбекистонда 21 октябрдан бу вакцина 9 ёшли қизларга қилиш бошланади. Вакцинани олган қизлар бачадон бўйни саратони ривожланадиган ёшга етганда бачадон бўйни саратони ҳолатлари камаяди. Вакцина олган қизларда бир кун мобайнида қўли бироз оғриши, укол қилинган жой қизариши, бироз иссиғи чиқиши мумкин. Вакцинани қилган ҳамшира қизлардан уч кун мобайнида аҳволидан хабардор бўлиб туради.
     Бу вакцина бепул ва зарарсиздир. Вакцинани олган қизларда шамоллашлар бўлмайди, вирусга қарши организм кураша олади.
Хонбиби ҲИММАТ қизи, журналист