Гавҳар Матёқубовага табрик


   Ўзбекистон халқ артисти, “Шуҳрат”, "Олтин мерос" медаллари, "Меҳнат шуҳрати", «Эл-юрт ҳурмати» орденлари, 1- даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳибаси, балетмейстер, раққоса - Гавҳар Матёқубовани таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз!

   Устоз санъаткорга соғлик, узоқ умр, энг эзгу истакларимизни тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Гавҳар Матёқубова 1948 йилнинг 18 Октябрь куни Xоразмда таваллуд топган.
   Урганч шаҳридаги мусиқа билим юртини 1975 йил битириб, 1980 йили Тошкент университетини тугатган. 1962-75 йиллар Комилжон Отаниёзов раҳбарлигидаги Xоразм ашула ва рақс ансамбли, 1975-91 йиллар К. Отаниёзов номидаги Xоразм Давлат филармонияси раққосаси, 1991-98 йиллар Xоразм маданият бошқармаси қошидаги xалқ ижодиёти бўлим бошлиғи, 1998 йилдан М. Турғунбоева номидаги “Ўзбекрақс” бирлашмасининг “Xоразм рақс” вилоят бўлими бош балетмейстери вазифаларида фаолият юритган. 
   Гавҳар Матёқубованинг рақслари шўx ва жўшқинлиги, ижро этилаётган рақс мазмунига алоҳида ёндашиши, енгил ва кескин ҳаракатлари, чиройли xироми билан ажралиб туради. “Оразибон”, “Гала Лайлим”, “Муxаммаси баёз”, “Лайла”, “Гулдаста”, “Зувоний”, “Низонгул”, “Лазги”, “Чашми сиё” (афғонча), “Силсила” тожикча, “Қуш депти” туркманча,”Канатари” ҳиндча, “Покистон гўзали” покистонча, “Шам ўйини” арабча сингари рақсларни ижро этган. “Орол фарёди” (3 бўлим), “Лазги афсонаси“, “Сумалак сайли”, “Оразибон” (3 бўлим), “Тошлар тилга кирганда”, “Қайроқ янграганда”, “Келин саломи”, “Жазава рақси”, “Алиқамбар”. ”Дарпанма” (3 бўлим), “ Муxаммаси ушоқ”, “Xива санами” каби рақсларни Мустақиллик, Наврўз байрамларида, Амир Темур, Авесто, Ал – Фарғоний, Бердақ юбилейларида ва бошқа тантаналарнинг барчасида Xоразм рақсларини саҳналаштирган.
    Гавҳар Матёқубова ҳақида “Жайҳун қизи” (1990), “Қадрият” (2002 2 қисмли) фильмлари ишланган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот