Бой ва камбағаллар ўртасидаги 20 та фарқ


 

1. Бой киши кутилмаган харидлар қилмайди. Камбағал эса дуч келган нарсаларни сотиб олаверади.
2. Ўзига тўқ одамнинг қоидаси: "Пулни бўлар-бўлмас, арзон матоҳларга сарфламаслик керак". Камбағалники: "Пулинг борида олиб қол, эртага пулсиз қолганингда кунингга ярайди".
3. Бой топган маблағларини ҳисобини олиб сарф-харажат қилади, камбағал эса ўзини форс шаҳзодасидек тутишга уринади.
4. Бой одам ҳамиша уйғунликни ёқтиради, пулларини тежайдиган камбағал одам эса - коллекция йиғади.
5. Камбағал - топганини совуради, бой эса ишлаб топганини керакли буюм ё мулкка тикиб, даромад олади.
6. Бой одамнинг ортиқча пуллари бўлмайди, камбағалда эса ҳамиша бўлади.
7. Бой одам юз минг сўмни бир миллионга айлантирса, камбағал 10 миллионни ҳам бир пасда йўқ қилади.
8. Бой - сарф-харажатларни назорат қилади, камбағал эса пуллари қаёққа кетганини билмайди.
9. Камбағал ва хасис ҳамиша икки ҳисса ортиғи билан тўлайди, бой эса мулоҳаза юритиб, ҳар томонлама тарозига тортиб, кейин тўлайди.
10. Камбағал фақат пуллар ҳақида ўйлайди ва гапиради, бой эса бу ҳақда сукут сақлайди.
11. Пуллар - камбағаллар учун ҳаёт ва яшашдан мақсад бўлса, бойлар учун - имконият.
12. Камбағал шошқалоқлиги ва сабрсизлиги билан ажралса, бой мулоҳазакор эканлиги ва сабр-тоқатли экани билан ажралиб туради.
13. Бой пулларни бошқаради, камбағални эса пуллар бошқаради. 
14. Камбағал кредит олишни афзал билса, бой одамлар кредитга буюм сотиб олишни ёқтиришмайди.
15. Бой аниқ вазифа ва далилларга таяниб иш кўрса, камбағал режасиз, ҳар кимнинг кўп даромад ҳақидаги ваъдаларига ишониб кетаверади.
16. Камбағал маънавий бойман деб ўзини овутади, аммо маънавият масканлари бўлмиш театр, санъат саройлари ва китоблар сотиб олиш учун моддий бойлик ҳам зарурлигини унутишади.
17. Камбағал амалга минса ёки бойликка эга бўлса, босар тусарини билмай қолади. Бундайлар ҳақида халқимизда: "Кўрмаганнинг кўргани қурсин" дейишади. Бой одамнинг эса назари тўқ бўлади ва амал ё бойлик чоғи ўзини йўқотиб қўймайди.
18. Камбағал бойлардан нафратланади ва уларни ғийбатини қилиш билан овора бўлади. Бой одамнинг эса камбағал одамни ғийбат қилишга ё ундан нафратланишга вақти бўлмайди. 
19. Бой одам камбағал одамни тинглайди, камбағал эса бойни тинглагиси келмайди ва ўзини ундан устун ҳисоблаб, уни имкон қадар камситишга уринади.
20. Камбағал ночорлиги, камбағаллиги учун бошқаларни, кези келса жамиятни, хуллас ўзидан бошқа ҳаммани айблайди. Айбни ҳамиша бошқалардан излайди. Бой одам эса иллатни ўзидан қидиради.

 

Музаффар Муҳаммадназар тайёрлади. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Феруза Абдуллаевага табрик
Инсонни безаги унинг маьнавий қиефаси деб биламан, чунки у еки бу инсон қанчалик бой- бадавлат бўлмасин, гар унда қалб бўлмаса, мехр бўлмаса, идрок
Қалпоқ - Ўғри
Ассалому алайкум. Мен "Youtube" каналидан Қалпоқ хажвий кўрсатувини мунтазам кўриб бораман. Ўз юртимизда бачкана бўлмаган, менталитетимизга тўғри
Муслимбек Йўлдошев - "Эслаб, эслаб" кўрсатувида
Мени унча яхши билмайдиган бошловчилар билан жуда кўп кўрсатув ва эшиттиришларда эфирга чиққанман. Аммо Фарҳод Абдуллаев билан биз институт
Фахриддин Шамсиматовга табрик!
Фахриддин Шамсематов ни жуда хурмат қиламан. Унинг "Сардор-2", "Остона", "Ёзсиз йил", "Кўринмаслар", "Ҳақиқий эркаклар ови", "Окахон" каби кўплаб
Ўктам Усмонов таваллуд топган кун
Бу ерда хам телевидение қудратини тан олиб ўтмасак бўлмайди. Бошқа асарлари каби “Гирдоб” романларини ҳам кўпчилик билмай қолмши мумкин эди. Сеҳргар
Маълумот