ҲАҚИҚИЙ ЭРКАК ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШ


Бугун бу борада психологлар берган айрим тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

1. ОТА ЎҒИЛ УЧУН НАМУНА БЎЛИШИ ЛОЗИМ!

 

     Ҳаётининг дастлабки йилларида ўғил бола асосий вақтини онаси билан ўтказади. Онаси унинг учун гўё осмондаги қуёшдай бўлади. Аммо, 6 ёшидан бошлаб, бола ўзини отаси билан таққослашни, ундан ўрнак олишни бошлайди. Унинг ривожланишида бу давр жуда муҳим, бу вақтда у ҳақиқий эркак қандай бўлиши керак эканлиги ҳақида тасаввурларни шакллантиради. Ўғил фарзандга айнан эркакларга хос ҳатти-ҳаракатларни ўргатиш учун, отанинг ўзи ушбу ҳаракатларига эътиборли бўлиши лозим. Ҳурматли оталар, ҳар бир оғзингиздан чиқаётган сўзга, ҳаракатларингиз ва ҳатто оҳангизга ҳам эътиборли бўлинг, яхши ўрнак кўрсатинг!


2. ОНА ВА ЎҒИЛ ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАР

 

     Оналар, ўғил фарзанд ўстираётганда сизга ҳам кўп нарса боғлиқ, унинг сиз билан муносабати, келажакда қурадиган оиласи билан ўзаро муносабатларига боғлиқ бўлади. Унга етарлича меҳр беринг, шу билан бирга баъзида унинг кўзида ожиз бўлиб кўринишдан ҳам қўрқманг, ундан ёрдам сўранг. Унга сизнинг олдингизда ҳақиқй рицарлардай кўринишига имкон беринг

 

3. ЎҒЛИНГИЗДАГИ ТАШАББУСЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНГ

 

     Бу бўлғуси эркак учун ҳаётда ўз ўрнини топишида биринчи навбатда зарур бўладиган нарса. Агар ўғлингиз фақат сизнинг айтганингиз қилиш билан чекланмай, ўзи ҳам танлов қилиши мумкинлигига ишончи ҳосил бўлса, ўзига ва ўз кучига бўлган ишончи мустаҳкамланади. Аммо шу билан бирга бола ўз танловини ҳаракатлари билан мустаҳкамлаши, бошлаган ишини оҳирига етказиши лозим бўлади.

 

4. ЖИСМОНАН РИВОЖЛАНТИРИНГ, ИНТИЗОМНИ ЎРГАТИНГ

 

     Ўғил болалар болалиганоқ жуда фаол, жисмоний ҳаракатларги мойил бўлишади. Ўғлингиз ичидаги ҳовурини болалар майдончасида эмас, спорт майдончасида, спорт жамоасида чиқаришига имконият яратиб беринг. Ана шунда ўғлингиз ҳам жисмонан ривожланади ҳам интизомга ўрганади.

 

5. ЎҒЛИНГИЗНИ ҚИЙИНЧИЛИКЛАРНИ ЕНГИШГА, МАҒЛУБИЯТНИ МАРДОНАВОР ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ЎРГАТИНГ

 

     Бу баъзида катта одам учун ҳам мураккаб. Аммо қийинчиликларни енгиб ўтишда ўғил боланинг ҳарактери ҳам шаклланади. Курашишни, ғалаба қозонишни ўргатинг. Ота-онанинг ўғилга ишончи ва далдаси болагга кўп нарса беришга қодир. Агар ўғлингиз болалигиданоқ ютказишни ҳам билса, ҳар қандай омадсизлик бу унга янги имкониятлар эшиги очилишига туртки эканлигини тушуниб етади.

 

6. ЖАВОБГАРЛИККА ЎРГАТИНГ

 

     Энг муҳим нарслардан бири. Масъулиятли одам доим ишончли ва ҳурматга лойиқ бўлади. Бу шунинг билан мустақил бўлишнинг ҳам омили саналади. Истаган нарсангни қилишинг мумкин, аммо унутма ўз ҳаракатларингга ўзинг жавобгар саналасан.

 

7. ҲАМДАРД БЎЛИШНИ ЎРГАТИНГ

 

     Кўпинча ўғил болалар ҳайвонлар билан шафқатсизларча муносабатда бўлганини кўрамиз, бу одат уларда қаердан? Ҳа болаликдан. Улар бегоналарнинг оғриғини ҳис эта олмайди. Фақат маъруза ўқиш билан уларга ёрдам бериб бўлмайди. Бунга катталарнинг ўзлари ўрнак бўла олишлар лозим.

 

8. ЯНГИЛИККА БЎЛГАН ИШТИЁҚИНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАНГ

 

     Бу унда тадқиқотчилик руҳини шакллантиради. Қизиқишларини чегараламанг. Ўйинчоқни қандай тузилганини ўрганмоқчи бўлса имкон беринг. Унинг қизиқишлари нималарга қаратилганини ўрганинг ва уни шакллантиришга ўз ҳиссангизни қўшинг.
     Болани туғилганиданоқ тарбиялашни бошланг! Албатта бу сеҳрли рецептлар эмас, аммо уларга қайсидир маънода амал қилсангиз мақсадга эришасиз!

 

Лайло Рустамова тайёрлади.

Мусаввир - Нодира Мирзаева