САРАТОН ХАСТАЛИГИНИНГ ДАВОСИ ТОПИЛДИ ЁХУД ТАБИБ СИРЛАРИ


САРАТОН ХАСТАЛИГИНИНГ ДАВОСИ ТОПИЛДИ ЁХУД ТАБИБ СИРЛАРИ


     Яқин бир танишимнинг кўкрак саратони хасталигига чалинганлигини эшитдиму, иш билан овора бўлиб унинг ҳолидан хабар олишни кечиктирдим. Орадан уч-тўрт кун ўтгач танишимнинг аҳволи оғирлигини, бугун эрта оламдан ўтиши мумкинлигини эшитганимда танам музлаб кетгандек бўлди. Ишдан чиқиб шоша-пиша ўша танишимникига йўқ олдим. Эшикдан киришим билан каравотда бир аҳволда ётган танишимни кўриб, рости уни танимадим. Озиб-тўзиб кетган, ранги бир аҳволда, аранг нафас олади. Қорни ва оёқлари дўмбирадек шишиб кетган. Юз-кўзлари худди биров ургандек кўкариб ётарди. Ҳол-аҳвол сўрашгач, опасига доктор нима деяпти, дедим аранг пичирлаб. “Уч-тўрт кунлик умри қолибди. Ҳеч қандай умид йўқ деди” баралла йиғлаб юборди аёл. Тўғриси, ишонгим келмасди. Ахир ҳали ёш-ку, деган бир савол миямда муттасил айланарди. Оғир ўйлар қуршовида уйга қайтдим. Қўлим ишга бормай қолди. Наҳотки, илм-фан шу қадар ривожланган замонда саратон хасаталигига даво йўқ бўлса?! Ушбу хасталик ҳақидаги интернетдан маълумотлар излай бошладим, докторларнинг хулосалари билан танишдим. Уларни деярли ҳаммаси бир хил эди. Яъни охирги босқичга ўтган саратон хсталигига даво йўқ. Танишимнинг аҳволи ҳақида эса кун сайин ёмон хабарлар эшитардим. Шундай кунларнинг бирида “Табиб сирлари. Тибет услубида самарали муолажалар” деб номланган бир китоб қўлимга тушиб қолди. Уни варақлай туриб, саратон хасталигидан даво топган 75 та бемор ҳақидаги маълумотларга кўзим тушди. Дарҳол улардан бирининг суратини телефонимга тушириб, танишимнинг уйдагиларига жўнатдим. Суратдаги аёл кома яъни ўлим ҳолатида ётганида саратон хасталигидан тузалганлигини айтдим. Дарҳол шу китоб муаллифини излай бошладик. Сўраб-суриштиришлар натижасида табибнинг телдефон номерини топишга муваффақ бўлдик ва у кишига қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтиридик. Эртаси куни табиби танишимни кўргани борди ва унинг аҳволи жуда ёмонлигини, шундай бўлсада даволашга уриниб кўринишини айтиб, аллақандай дамламалар берди. Танишимнинг томоғидан сув ҳам ўтмаётганлиги боис дастлаб дамламаларни ичириш қийин кечди. Тахир дамламанинг деярли ярмини танишим қайт қилиб ташларди. Аммо иккинчи кундаёқ кўз ўнгимизда мўъжиза рўй бера бошлади. Аввал танишимнинг бурнидан ва оғзидан кетаётган қон тўхтади, сўнг пешоб қилиши яхшиланди. Бешинчи кунга бориб, қўл-оёқлардаги шиш кетди, қорин юмшаб, аҳволи ўнглана бошлади. Шу сабаб бўлиб, дилимизда табиб билан суҳбатлашиш истаги пайдо бўлди. Чунки ушбу суҳбат туфайли кимнингдир оғир аҳволда ётган яқинига ёрдам беришга сабабчи бўлармиз балки...
Хуллас, табиб билан суҳбатлашиш кунини белгиладик. Бу инсонни жуда кўпчилик яхши танийди аслида. Ҳозир нафақат Ўзбекистондаги, балки бошқа кўпгина чет давлатлардан ҳам келаётган беморларнинг дардига шифо бўлаётган бу инсон санъаткор, лирик ва ҳажвий қўшиқлар устаси, тибет фанлари номзоди, Ўзбекистон Турон фанлар академиясининг академиги Шерқўзи Ғозиевдир. У киши 1992 йили Ўзбекистон халқ табобати, 2000-2005 йилларда Ҳиндистон “Тибет” услубида муолажа қилишни ўрганган. Охирги 20 йиллар ичида табобатга қизиқиб, Ҳиндистоннинг машҳур табиблари ва кардиожарроҳлари қўлида таҳсил олиб, 100 га яқин касалликларни даволаш сирларини ўрганган. Айни пайтда унинг 100 дан зиёд шогирдлари бор. Табиб Шерқузи Ғозиев билан қилган суҳбатимиз халқ табобати ва касалликлар ҳақида бўлди.
Шерқўзи ака, тибет тиббиётига қизиқишингизга нима сабаб бўлган?
Ёдингизда бўлса саҳналарда ҳинд киноактиёри Раж Капурнинг қўшиқларини куйлаб юрардим. Шу сабаб бўлиб Ҳиндистоннинг машҳур санъаткорлари билан яқиндан дўстлашганман ва бу мамлакатга серқатнов бўлиб қолгандим. Ўшанда Тибет масканига қизиқиб қолдим ва уларнинг шифо усулларини билиш учун у ернинг энг кучли табибларга шогирд тушдим ҳамда бу ерда беш йил таҳсил олишга муваффақ бўлдим. Аслида йигит кишига етмиш ҳунар оз деганлари рост экан. Лекин сўнгги касб бўлмиш табобатга қизиқиб қолганимга аввало бобом Муллажўравой сабаб бўлган бўлса, иккинчи навбатда бошимдан кечирганларим, ҳамда табобат нақадар сирли олам эканлиги, ўлаётган одам кўз ўнгингизда табиий гиёҳлар ва тўғри муолажа туфайли тирилиб, ҳаётга қайтаётгани мени жудаям қизиқтириб қўйди. Мана, қарийб 25 йилдирки, аввало ўзим соппа-соғман ва минглаб беморларни даволамоқдаман, энг оғир касалликларни ҳам бемалол тузатишга эришяпман. Лекин тиббиёт соҳасидаги янгилик ва билимларни узлуксиз ўқиб, ўрганиб боришни канда қилмайман.


ИЛОҲИЙ ТУШ


     Сизнинг муолажаларингиз туфайли бугунги кунда дунёда давосиз дард деб топилган саратон хасталигидан 109 киши бутунлай фориғ бўлган экан. Бунга қандай эришгансиз, ростдан ҳам саратон хасталигининг давоси борми?
Албатта бор. Мен бу касалликнинг давосини тушимда топганман, десам кўпчилик ишонмайди. 2011 йилнинг 7 сентябр куни кечаси ёшликдаги қадрдон дўстим Абдуфаттоҳ Саидов менга Андижондан қўнғироқ қилиб қолди. Биз у билан бир неча ойлардан бери кўришмаган эдик. Салом-аликдан сўнг дўстим менга жуда секин овозда ўзининг жуда оғир дардга гирифтор бўлганлигини, докторлар унга 3-4 кунлик умри қолганини маълум қилганини айтди. Ўзининг айтишича бундан анча олдин бўйнининг пастки қисмида мошдек келадиган ўсимта чиққанлигини ва у секин-аста катталашиб пиёладек, сўнг косадек бўлганлигини , ниҳоят Андижон клиник шифохонасида ётганини ва докторлар ярасини жарроҳлик йўли билан кесиб ташлаганини гапириб берди. Текширувлар натижасида унга “Тез ўсувчи, майда толали саратон” деб ташхис қўйилибди. Касали ҳамма жойига тарқаб (метастаза) кетибди. 3 ойда 3 марта кимётерапия олганлигини сўзларкан у зўрға гапирарди. Тушкунликка тушиб, ҳатто менга васият қила бошлади. Мен унинг кўнглини кўтариш учун ўзимизнинг эски ҳазил гапларимиздан гапирдим. Ва ҳеч иккиланмасдан “Сен ўлмайсан!” дедим. “Нима сен Худомидинг?!” деди у. “Ёмонга ўлим йўқ”, деган машойихларимиз дея ҳазил қилдим яна. У кулишга ҳаракат қилди, лекин кулолмади. “Дўстим, тонг отгунча сабр қилчи, бирор чораси топилиб қолар ”, дея у билан хайрлашдим. Аммо кўзим жиққа ёшга тўлди. Чунки дўстимнинг касалини қандай даволашни билмасдим. Кечаси бир-бир ярим соатлар ўйланиб ухлаб қолибман. Тушимга нуроний бир инсон кирди. Баланд бўйли, оппоқ соқол-мўйловли, икки ёноғи нақш олмадек қип-қизил. Юзларидан нур ёғилиб турарди. У киши менга дўстинг сендан умидвор бўляпти, деди. “Биламан, 5 йил устозлар қўлида ўқиб-ўргандим. Ундан аввал Ибн Сино бобомизнинг ҳамма асарларини ўқиб чиққанман, лекин доривор ўсимликлар ва уларнинг номларини тушунмаганман. Ҳиндистонда 500 хилдан ортиқ табиий гиёҳ ва ўсимликларни мукаммал билдим. Қайси гиёҳдан қандай касалларга малҳам тайёрлашни ўргандим. Лекин дўстимнинг касали яъни саратонни қандай даволашни ўргана олмадим ” дедим. Шунда у киши жилмайиб, “Парвардигоро бутун оламни 6 кунда яратди. Инсонлардан олдин улар учун керакли бўлган мева-сабзавотлар, ўт-ўланлар ва егуликларни яратди. Ҳатто қайси мева қандай касалликка даво эканлигининг суратини ҳам чизиб қўйибди”, дея менга 12 хил мевалар ҳақида савол бердилар.

 

“САЛОМ-АЛАЙКУМ” ЎСИМЛИГИ САРАТОН ХАСТАЛИГИНИНГ КУШАНДАСИ

 

     Шундан сўнг “Тўпалоқ” (ноу-хау. Шер-тўпал ном шартли қўйилган) нимага ўхшайди деб сўрадилар. Мен ҳайрон бўлиб, у қандай мева, дея сўрадим. У мева эмас, ўсимлик. Сизларда “салом-алайкум” , Ҳиндистонда эса “кесеру” дейилади. Уни ҳатто ҳеч қандай ҳайвон ҳам емайди. Ўшанинг томирини кўрганмисан, деб сўрадилар мендан. Ҳа, кўрганман, томирида юзтача майда томирчалари бўлади, дедим. Юзтача эмас, мингдан ортиқ томирчалари бўлади. Биттасини кесиб ташласанг, эртаси куни 5-10 та жойидан ёриб чиқади. Ана шу тўпалоқ саратон хасталигига даво бўлади, дедилар. Шу кундан бошлаб дўстингга тўпалоқ муолажасини бошласанг 40 кунга қолмай тузалади, дедилар ва менга бу ўсимликдан қандай дори тайёрлаш усулини ўргатдилар. Суҳбатимиз сўнгида мен ўша сен ўқиб тушуна олмаган бобонг Ибн Сино бобонг бўламан, дедилар. У киши билан суҳбатимиз тугаши билан телефонимнинг бомдод намозига уйғотадиган азон товушидан уйғониб кетдим. Бутун вужудимни титроқ босганди. Тушимда кўрганларимни амаллаб қоғозга туширдим. Бу 2011 йилнинг 8 сентябрь эрталаб 5:35 тонги эди. Мен Ибн Сино бобомизнинг тушимда айтган муолжаси асосида дўстимни даволашни бошладим ва у 38 кун деганда саратон касалидан бутунлай фориғ бўлди.

 

“ОПАМНИ АЛЛАҚАЧОН ЎЛГАН ДЕБ ЎЙЛАШГАН ЭКАН”

 

     Ўз туғишган опангизни ҳам саратон хасталигидан даволаган экансиз.
     Албатта, дўстим Абдуфаттоҳ тузалгач, яна олти нафар беморни шу дарддан халос этдим. Саккизинчи бўлиб ўз опамни даволаганман. Мен ўшанджа Ҳиндистонда эдим. Опам Тешабоева Ҳабибани Республика Онкология марказидан 5-6 кун умри қолибди, энди безовта қилмасдан олиб кетаваеринглар, дея комада ётган аёлга анальгин ва демидролни кучли дозада бериб жўнатишган экан. Опамнинг ўғли жияним Отабек менга қўнғироқ қилиб бўлган воқеани айтиб берди. Опам ҳам саратон касалига чалинган экан. Мен Ҳиндистондан учиб келган кунимоқ муолажани бошладим. Бош мия ва юзнинг ўнг томони, қизилўнгач юз фоиз, ўпканинг учдан икки қисми, ошқозон юз фоиз, жигарининг ярми ва ўн икки бармоқ ичагининг ярмини метастаза қоплаган эди. Опам Ҳабиба ҳам 39 кун деганда саратон хасталигидан бутунлай тузалди. Профессорлар текширув ўтказиб, ҳақиқатдан ҳам тузалганлигини тасдиқлаб беришди. 5-6 кунлик умри қолди деган докторлар опамни кўриб, “Биз сизни ўлиб кетган бўлсангиз керак деб ўйлагандик” дея ҳайрон бўлишди. Аслида бу ҳам Худонинг мўъжизаси бўлса ажаб эмас.Сўзимда асло муболаға йўқ. Мен тушга ишонаман ва бунинг учун Яратганга ҳамиша шукр қиламан.
-Суҳбатингиз учун ташаккур!

 

     Таҳририятдан:
     Табиб Шерқўзи Ғозиев нафақат саратон хасталиги, балки давосиз деб топилган яна бир хасталик- қандли диабетни ҳам бутунлай тузата олган табиблардан. У кишининг фикрича ҳар қандай дардга даво бор. Фақат биз инсонлар уни қандай даволашни билмаймиз холос. Келгусидаги суҳбатларимизда сиз газетхонларни қандли диабет, буқоқ, қон босими, юрак-қон томир касалликлари, ревматизм ва ҳоказо бир қанча акаслликларнинг тибет услубида даволашнинг самарали усуллари ҳақида батафсил таништириб борамиз.


Суҳбатдош Гулруҳ ЁРМАТОВА
МАНБА: «БЕКАЖОН» ГАЗЕТАСИ