Шаҳрибону Имомовага табрик
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги муассислигидаги "Гулистон" ва "Театр" журналлари бирлашган таҳририятининг Бош муҳаррири - Шаҳрибону Имомовани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
Шаҳрибонуга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Шаҳрибону Имомова 1991 йилнинг 11 Август куни Бухоро вилоятидаги Жондор туманида туғилган. Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тугатган.