ИЛТИЖО


Зулфия МЎМИНОВА

ИЛТИЖО

ОҚ КАПТАРНИ ӮПАМАН, ДЕЙДИ,
БУРГУТ БИЛАН УЧАМАН, ДЕЙДИ.
МЕН ЙӮЛБАРСГА УКАМАН, ДЕЙДИ,
СЕН БОЛАМНИ АСРАГИН АЛЛОҲ!

ТУПРОҒИДА РИЗҚУ РӮЗИ БОР,
БОБОМ ТӮККАН ТЕРНИНГ ИЗИ БОР,
ЧУМОЛИНИНГ ЛАБИН ИЗИ БОР,
СЕН ДАЛАМНИ АСРАГИН АЛЛОҲ!

ДАШТ ЯНТОҒИН ЗИЁРАТ БИЛГАН,
ЯСАНМОҚНИ ХИЖОЛАТ БИЛГАН,
ҚОТГАН НОНИН ЗИЁФАТ БИЛГАН,
ДЕҲҚОНИМНИ АСРАГИН АЛЛОҲ!

РЕСТОРАН НЕ? ТУШДА КӮРМАГАН,
САРАТОНДА СОЯ КӮРМАГАН,
УМРИДА ТОШКЕНТНИ КӮРМАГАН,
ЧӮПОНИМНИ АСРАГИН АЛЛОҲ!

АЖАЛ БИЛАН ЯККА ЖАНГ ҚИЛГАН,
КУЛФАТ ТОШИН СИНДИРА БИЛГАН,
АЖАЛ ТИШИН СИНДИРА БИЛГАН,
ШИФОКОРИМ АСРАГИН АЛЛОҲ!

КУТИЛМАЙИН КЕЛГАН КУЛФАТДАН,
БУ КӮРИНМАС ЁВДАН, ОФАТДАН,
ҚУРБОН СӮРАБ ТУРГАН ДАҲШАТДАН,
ТУПРОҒИМНИ АСРАГИН АЛЛОҲ!

АТИРГУЛИМ, ОҚГУЛЛАРИМНИ,
ГУЛДАН НОЗИК КӮНГИЛЛАРИМНИ,
ОПАЛАРИМ, СИНГИЛЛАРИМНИ,
ҚИЗЛАРИМНИ АСРАГИН АЛЛОҲ!

МЕҲНАТ БИЛАН СОЧИ ОҚАРГАН,
КОСАСИМАС БОШИ ОҚАРГАН,
ҲАТТО ҚАРО ҚОШИ ОҚАРГАН,
СЕН ОНАМНИ АСРАГИН АЛЛОҲ!

ҲОЛДАН ТОЙИБ НУРАЙ ДЕГАНДА,
ҲАССА БИЛАН ЮРАЙ ДЕГАНДА,
МЕНАМ БИР КУН КӮРАЙ, ДЕГАНДА,
СЕН ОТАМНИ АСРАГИН АЛЛОҲ!

ҚИЛКӮПРИК ӮТГАН ХАЛҚИМНИ,
ЭНДИ ҚАДДИН ТУТГАН ХАЛҚИМНИ,
ОҒЗИ ОШГА ЕТГАН ХАЛҚИМНИ,
ВАТАНИМНИ АСРАГИН АЛЛОҲ!