Насрулло Эргашга табрик


     Шоир ва таржимон, “Тафаккур” журнали муҳаррири - Насрулло Эргашни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
     Насруллога мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий баркамоллик тилаб қоламиз!

     Маълумот: Насрулло ЭРГАШ – 1988 йил 12 сентябрда Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Дашнобод қишлоғида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг Ўзбек филологияси факультети ҳамда Олий адабиёт курси магистратурасида таълим олган. 
     Шоирнинг “Иккимиздан қолсин аланга” (2018), "Йўлга чиққан тоғлар" (2022) номли китоблари нашр этилган. Айни вақтда Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти докторантурасида илмий тадқиқот олиб бориш билан бирга “Тафаккур” журналида муҳаррир вазифасида фаолият юритмоқда. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Шеърлари ўнлаб хорижий тилларга таржима қилинган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот