Пул ўлсина, пул ўлсин


Пул ўлсина, пул ўлсин,
Пул эмас, кўнгил ўлсин.
Ака-ука мол талаш,
Ота кўзи қон талаш.
Она ётар жон талаш,
Пул ўлсина, пул ўлсин,
Пул эмас кўнгил ўлсин.
Жиян тоғадан кечса,
Жулдур кийимин ечса.
Ўлмай кафанин бичса,
Пул ўлсина, пул ўлсин,
Пул эмас, кўнгил ўлсин.
Хотин эрдан тонади,
Куйган юрак ёнади.
Дард бирла тўлғонади,
Пул ўлсина, пул ўлсин,
Пул эмас, кўнгил ўлсин.
Қанча бўлса пул оздир,
Ўзи оддий қоғоздур.
Қоғозсиз кўнгил ёздур,
Пул ўлсина, пул ўлсин,
Пул эмас кўнгил ўлсин.
Тор кўнгилни кенг қилинг,
Бой гадойни тенг билинг.
Пулсиз ёнимга келинг,
Пул ўлсина пул ўлсин!

Рамазон Ашуров.