БИЗ ЎША


Урф ўзгарар, ўзгармаймиз, биз - ўша,
Бизга керак текин нону, томоша.
Қарар эдик - осиларди шоирлар,
Кўрар эдик - отиларди ботирлар...

Ўзгачадир ҳозир бизда сал тутум,
Ва бошқача шунга кўра сал удум:
Гап қилиниб, айбланар шоирлар,
Руҳин эзиб, майибланар ботирлар...

БОБУР БОБОМУРОД.
2020.5.10. 23:10.