Сўнгги манзил


Музаффар МУҲАММАДНАЗАР

СЎНГГИ МАНЗИЛ

   Санъатимизнинг порлоқ юлдузлари - Ҳошим Арслонов, Абдураим Абдуваҳобов, Дилбар Икромова, Фатхулла Маъсудов ва... Мирза Азизовнинг ёрқин хотираларига бағишланади...
   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри раҳбари, Ўзбекистон  халқ артисти, Халқаро Чингиз Айтматов мукофоти совриндори, маҳоратли актёр - Мирза Азизов ижросида ўқилганди. Мирза ака қутлуғ Рамазон ойи, жума куни оламдан ўтдилар... бу хабар барчамиз учун, жумладан мен учун жуда ҳам оғир бўлди... Илоҳим, барча ўтганларнинг руҳлари шод, охиратлари обод, жойлари Жаннатда бўлсин!

Нохуш хабарлардан юраклар зада,
Одамлар асабий: қилишар зарда.
Гарчи кўринишдан барча озода,
Кўтарилди меҳр, ортда бу парда.

Санъат устунлари тарк этди ногоҳ,
Фоний дунёмизни! Бўлайлик огоҳ!
Қалбларни яралаб, қазимайлик чоҳ,
Эрта ким бор, ким йўқ, билмаймиз, э, воҳ!

Ҳошим Арслон ҳамда Шум боланг учди
Самога юлдуздек... фалакни қучди.
Дилбар Икром дунё ғамидан қочди,
Фатхулла Маъсудга Арш эшик очди...

Дўстлар, ғаниматмиз бир-биримизга,
Шу сўзни жойлайлик шууримизга.
Ширин сўз айтайлик дўст, ёримизга,
Тобе бўлмасак бас ғуруримизга.

Сўнгги манзил сари бу борар йўлим...
Йўллар гоҳ нотекис, баъзида сўлим.
Борингизга шукур, кўксимда қўлим,
Кун келиб бизни ҳам айирар ўлим...

31.09.2020 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот